Қайднома

Қидирув

Зидан «Эль-Класико»да Мессини буткул тўхтатиш йўлини ўйлаб топди

Зидан «Эль-Класико»да Мессини буткул тўхтатиш йўлини ўйлаб топди

  30.11.2017 10:52
  0
  1228
Зидан «Эль-Класико»да Мессини буткул тўхтатиш йўлини ўйлаб топди

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан “Эль-Класико” олдидан “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессини қандай қилиб тўхтатиш йўлини ўйлаб топди.

Унга кўра, Зидан “Барселона”га қарши ўйинда асосий рақиб футболчиси Мессига ўзининг шахсий қўриқчиларидан бирини ёллайди.

Аниқроғи майдонда Мессини тўхташи учун фақат “Реал” футболчиларидан бир нафари шуғулланади. Масалан Мессига бир футболчини боғлаб қўйса, у жуда қийин аҳволга тушиб қолиши мумкин.

Айнан мана шу сабабга кўра, “Реал” мураббийи Лионелни тўхтатиб қолиш мақсадида ярим ҳимоячи Матео Ковачични танлаган.

Эсингизда бўлса, “Реал” Испания Суперкубоги доирасида бўлиб ўтган “Эль-Класико” баҳсида Матеонинг майдондаги ишончли ҳаракатлари ва Мессига ўйин бермаслиги эвазига ғалаба қозонганди.

Маълумот ўрнида, Матео Ковачич мавсум бошидан бери “Реал” сафида атиги бешта ўйинда майдонга тушди.  Чунки Ковачич 14 сентябрь куни жароҳат олиб, сафдан чиққанди.

Эндиликда футболчининг аҳволи яхши ҳолатда ва жароҳатини ортда қолдириб, “Реал” жамоасининг бугун бўлиб ўтган “Фуэнлабрада”га қарши учрашувида 81-дақиқа ҳаракат қилди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳонда футбол мухлислари иккига ажраладиган кун, бутун дунёда энг кўп эътиборни жалб эта оладиган “Эль-Классико” учрашуви жорий йилнинг 23 декабрь куни “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz