Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг бугунги 96-сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутоала қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.
Демак, газетамизнинг бугунги сонида нималарни ўқиш мумкин?
- Янги мураббий – у қандай бўлиши керак?
Ўзбекистон терма жамоасига номзод мураббийлар рўйхати маълум қилинганини билсангиз керак? Уларнинг ҳар бири билан танишиб чиққанингизга ҳам шубҳа қилмаймиз…
- 30-тур рамзий терма жамоаси
Ниҳоят, ўтган ҳафта олий лиганинг яна бир мавсумига якун ясалди. «Локомотив» муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштиргани, аутсайдерлар тақдири аниқ бўлиб улгургани сабаб сўнгги турда 5-ўрин учун кескин кураш кечди, десак муболаға бўлмаса керак.
- Лутфулла ТЎРАЕВ: «Чемпионатимизда ўзгариш сезмадим»
Шанба куни ўтказилган 30-тур учрашувлари билан 26-миллий чемпионат баҳсларига якун ясалди. Бугунги суҳбатдошимиз – олмалиқликлар сардори Лутфулла Тўраев. Виктор Кумиков шогирдлари сўнгги турни сафарда «Қўқон-1912»га қарши ўтказиб, ортга ғалаба (2:1) билан қайтишди.
- Бизнинг нишонимиздаги мураббийлар
Миллий жамоамизга хориждан мураббий келишини ҳамма истаяпти. Буни яхши англаган ЎФФ раҳбарияти ҳам кўз остига олинган ва музокара олиб борилаётган мутахассислар номини расман маълум қилди. Қуйида ушбу мураббийларнинг профили ва яна эътибор қаратиш лозим бўлган бошқа жиҳатлари хусусида сўз юритамиз.
-Олий лига якуни
МАВСУМ САРҲИСОБИ
-Файзулло Қамбаров: «Ёшларга майдонда тажрибалилар кўмаги зарур»
Ортда қолган мавсумни сарҳисоб қилишни «Қизилқум» жамоасидан бошлаймиз. «Олтин изловчилар» 26-миллий чемпионат баҳсларини омадсиз ўтказиб, якунда 37 очко билан 11-ўринни эгаллашди. Навоийлик футболчилар ўтказилган 30та учрашувнинг бор-йўғи 9тасида зафар қучишди. 11та ўйинда мағлубият аламини тотиб кўришди, яна 10та баҳсда ғолиб номи аниқланмади. Тўплар нисбати ҳам ҳавас қиладиган даражада эмас - 31-40. «Қизилқум» етакчиларидан бири Файзулло Қамбаров билан уюштирган суҳбатимиз чоғида омадсизлик сабабларини аниқлашга уриндик.
- Артур ЮНУСОВ: «Энди ҳеч қачон «Ардус»га қайтмайман»
Ўзбекистон терма жамоасининг энг тажрибали ва моҳир футзалчиларидан бири Артур Юнусов пойтахтнинг «Локомотив» клуби билан шартнома имзолади. Биз маҳоратли футзалчи билан боғланиб, унинг янги клубга ўтиши билан боғлиқ масалалар юзасидан интервью олдик.
- Пешқадамлар қийналган ҳафта
Ортда қолган дам олиш кунлари топ-чемпионат вакиллари шундай натижалар қайд этишдики, улардан қайсидир бирини алоҳида ажратиб кўрсатиш жуда қийин.
- Пул қўлни куйдирганда…
«Манчестер Сити» ва «ПСЖ» трансферлар учун ҳаммадан кўп тўлаб, эндиликда ҳар қандай рақибни тор-мор этишга тайёр эканликларини исботлашмоқда. Аммо футболни пул ўйнамайди ва бу ақиданинг ҳақиқатлигини айрим жамоалар мисолида кўрдик. Зеро бу клублар сарфлаган маблағлар ўзини оқламаяпти.
- Муборак Буссуфа: «Ал-Жазира» номини бутун дунё билсин»
Таниқли ярим ҳимоячи Муборак Буссуфа Марокаш термасининг жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишида ўз ҳиссасини қўшди. Шундай қилиб, 33 ёшли футболчи илк бора мундиалда тўп суриш имкониятига эга бўлди…
- Мундиалдан мосуво
Эртага Кремлда ЖЧ-2018 финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Ўз навбатида, йирик футбол байрамини томошабинлар қаторида кузатишга маҳкум юлдузлар номи қайғу аралаш ёдга олинади…
- Тите: «Неймар - қалби тоза йигит»
Бразилия термаси биринчилардан бўлиб Россияда ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Албатта, бунда жамоа бош мураббийи Титенинг хизматлари беқиёсдир…
- Манкунианлик баск
Омма ёқимтойига айланишнинг турли сабаблари бор: кимдир ўта иқтидорли, кимдир етакчилик салоҳиятига эга ёки феъл-атвори ва ишга ёндашиши туфайли меҳр қозонади. Мабодо жамоада шу сифатларнинг барчасини ўзида мужассамлаштирган шахс пайдо бўлса, мана буни муҳим воқеа сифатида қабул қилиш мумкин.
- Қўшалоқ бахт
ЕНГИЛГАН САРАТОН ВА ЖЧ ЙЎЛЛАНМАСИ
Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20