Қайднома

Қидирув

Владимир Путин бугун футбол юлдузлари билан учрашади

Владимир Путин бугун футбол юлдузлари билан учрашади

  01.12.2017 13:03
  0
  739
Владимир Путин бугун футбол юлдузлари билан учрашади

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин бугун, 1 декабрь куни Москвада бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати мусобақасига қуръа ташлаш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Государственный Кремлёвский дворец” залида бўлиб ўтадиган маросимга 1300 нафардан ортиқ фахрий меҳмонлар таклифнома олишган.

Меҳмонлар орасида ЖЧда иштирок этадиган 32 жамоанинг 30 нафар мураббийларига алоҳида жой ажратилган.

Қуръа ташлаш маросими якунига кўра, жамоалар гуруҳларидаги рақибларини билиб олиш имкониятига эга бўлишади.

Маросим бошланмасдан олдин Владимир Путин Москвага келган жаҳон футболи намояндалари билан учрашади.

Улар ичида Никита Симонян, Диего Марадона, Кафу, Фабио Каннаваро каби собиқ футбол юлдузлари ҳам бўлади”, – дейилади Кремль хабарида.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал босқичига қуръа ташлаш маросими бугун, 1 декабрь куни Москвадаги “Государственный Кремлёвский дворец” залида ўтказилади.

Маросим жараёнини Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси, айни пайтда футбол эксперти ҳисобланмиш Гари Линекер ва бошловчи Мария Команднаялар биргаликда олиб боришади. Таниқли актёр Иван Ургант маросимда бошловчи вазифасини бажаради.

ЖЧ–2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнь кунидан 15 июль кунига қадар Россиянинг 11 шаҳри: Москва, Санкт-Петербург, Казань, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов на-Донудаги 12та стадионда бўлиб ўтади.

Қуйида ЖЧ–2018да иштирок этадиган жамоаларнинг тўлиқ рўйхати билан танишинг: Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Германия, Англия, Испания, Нигерия, Коста-Рика, Польша, Миср, Исландия, Сербия, Португалия, Франция, Уругвай, Аргентина, Колумбия, Панама, Сенегал, Тунис, Марокаш, Швейцария, Хорватия, Швеция, Дания, Австралия, Перу.

Эслатиб ўтамиз, қуръа ташлаш маросимини “Спорт” телеканали тўғридан-тўғри намойиш этишни режалаштирган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz