Қайднома

Қидирув

Андре Виллаш-Боаш «Шанхай СИПГ» клубини тарк этди

Андре Виллаш-Боаш «Шанхай СИПГ» клубини тарк этди

  01.12.2017 17:55
  0
  648
Андре Виллаш-Боаш «Шанхай СИПГ» клубини тарк этди

«Шанхай СИПГ» клуби Андре Виллаш-Боаш бош мураббий лавозимини тарк этганлигини расмий сайтида тасдиқлади. Эслатиб ўтамиз, ушбу клубда терма жамоамизнинг етакчиси Одил Ахмедов тўп суради.

«Омадли кечган йилдан сўнг биз афсус билан шу айтишимиз керакки, Виллаш-Боаш «Шанхай СПИГ» клубини тарк этди. Мураббий ва унинг жамоасига 2017 йилдаги эришилган юксалиш ва муваффақиятлар учун миннатдорчилик билдирамиз.

Мураббий клуб ва футболчиларнинг келажакдаги ишларига омад тилади. Мутахассис шу билан бирга жамоа мухлисларига у ва оиласига кўрсатилган меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдириб ўтди», - деб ёзади клуб матбуот хизмати.

Сал аввал португалиялик мутахассиснинг жамоаси «Шанхай Шэньхуа» клубини Хитой Кубоги доирасидаги баҳснинг жавоб ўйинида мағлуб этган эди (3:2). Аммо икки ўйин натижасига кўра совринсиз қолиб кетди.

Бундан ташқари «Шанхай СПИГ» клуби чемпионатда «Гуанчжоу Эвергранд» клубидан олти очко ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллаган.

Осиё Чемпионлар Лигаси ҳам клубнинг омади келмади ва мусобақани ярим финал босқичида «Урава Ред» жамоасига таслим бўлди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz