Қайднома

Қидирув

Бугун UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканалларида ЖЧ-2018 қуръа ташлаш маросимини томоша қилинг!

Бугун UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканалларида ЖЧ-2018 қуръа ташлаш маросимини томоша қилинг!

  01.12.2017 14:47
  0
  683
Бугун UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканалларида ЖЧ-2018 қуръа ташлаш маросимини томоша қилинг!

Бугун Россия пойтахти Москва шаҳрида 2018-йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Москвадаги Кремль саройида ўтадиган тадбир Тошкент вақти билан 20:00да бошланади. UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканаллари эса мазкур қуръа жарайонини жонли эфирда сизга намойиш этади. Футбол оламидаги энг муҳим воқеани биз билан бирга томоша қилинг!

Мундиалга йўлланма олган 32та терма жамоа октябрь ойидаги ФИФА рейтингига асосан 4та саватчага ажратилди. Мезбон яъни Россия терма жамоаси ўз ўзидан биринчи саватчадан жой олди.

Ҳар бир гуруҳдан бир қитъадан фақат биттадан жамоа жой олади. Фақат Европа қитъаси бундан мустасно. Битта гуруҳда Европадан максимум иккита жамоа бўлиши мумкин.

Сиз ушбу тадбир давомида футбол оламидаги таниқли футболчиларни ҳам томоша қилишнгиз мумкин. Маълумотларга кўра, бугун бўлиб ўтадиган ушбу маросимда Пеле, Роналдиньо, Роналдо, Дидье Дрогба, Самуэль Это’О, Кларенс Зеедорф, Али Даи, Лотар Маттеус, Карлос Пуйоль, Фабио Коннаваро, Кафу ва яна бир қанча футбол афсоналари ташриф буюриши кутилмоқда.


Манба: www.uzreport.news


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz