Қайднома

Қидирув

Десайи: «Неймар ЖЧ-2018нинг асосий юлдузи бўлади»

Десайи: «Неймар ЖЧ-2018нинг асосий юлдузи бўлади»

  01.12.2017 23:34
  0
  625
Десайи: «Неймар ЖЧ-2018нинг асосий юлдузи бўлади»

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Марсель Десайининг фикрича, Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ЖЧ-2018нинг асосий юлдузига айланади.

«Неймар. У бу номга эриша олади. Барча Лионель Месси ўзининг яхши томонларини кўрсата олади деган умидда, бироқ бунинг учун қолган жамоадошлари унга ёрдам бера олишлари керак.

Неймарда эса бу жиҳатдан муаммо йўқ, шерикларининг кўмаги ва ҳаракатлари билан у ўзининг энг яхши сифатларини намойиш қилади, ҳамда дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогар эканлигини исботлайди.

ЖЧ-2018 фаворити? Биз ушбу совринни қўлга киритиш мумкин бўлган термаларни биламиз, булар: Бразилия, Германия, шунингдек Франция, агар улар ҳозирги таркиб билан иштирок эта олсалар.

Аргентинада ҳам имконият бор. Бу тўртта жамоа чемпионликка даъвогарлик қилиш учун етарли салоҳиятга эга», — дейди Десайи.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz