Қайднома

Қидирув

«UzReport TV» клублар ўртасидаги ЖЧ трансляция ҳуқуқини харид қилди

«UzReport TV» клублар ўртасидаги ЖЧ трансляция ҳуқуқини харид қилди

  02.12.2017 08:53
  0
  769
«UzReport TV» клублар ўртасидаги ЖЧ трансляция ҳуқуқини харид қилди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 6-16 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларда Клублар ўртасида Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада ўз қитъаларида клублар ўртасидаги мусобақаларда ғалаба қозонган “Реал Мадрид” (Испания), “Гремио” (Бразилия), “Пачука” (Мексика), “Видад Касабланка” (Марокаш), “Урава Редс” (Япония), “Окленд Сити” (Янги Зеландия) каби жамоалар ва мезбон “Ал-Жазира” (БАА) жамоаси қатнашади.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ушбу мусобақада ўз бригадаси билан иштирок этишини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.

Ўзбекистондаги миллионлаб футбол мухлислари мазкур мусобақадан ўрин олган учрашувларни катта қизиқиш билан томоша қилишини инобатга олган ҳолда,  «UzReport TV» телеканали Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати трансляция ҳуқуқини харид қилди.

6-16 декабрь кунлари Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан ўрин олган қизиқарли учрашувларни «UzReport TV» телеканалида кузатиб боринг!


Манба: www.uzreport.news


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz