Таниқли ёзувчи ва журналист Фёдор Раззаков "Пахтакор" футбол клуби меҳмони бўлди.
Спорт, санъат ва бошқа соҳаларда кўплаб китоблар муаллифи Фёдор Ибатович клуб раҳбарияти билан учрашувда "Пахтакор" тарихи билан яқиндан танишиш истагида экани ва келажакда клубнинг буюк тарихи, мураббийлари, футболчилари, клуб фаолияти ва ундаги ислоҳотлар ҳақида китоб ёзиш ниятидалигини таъкидлади.
Фёдор Раззаков 1962 йил 7 февралда Москвада таваллуд топган. Илк китобини 1994 йил август ойида ёзиб тамомлаган. Ўшанда у "Владимир Висоцкийнинг ҳаёти ва ўлими" китобини оммага тақдим этганди. Шундан сўнг у спорт, санъат ва бошқа турли соҳаларга оид кўплаб китобларни ёзиб, кенг ўқувчилар оммасига машҳур бўлиб улгурган.
Унинг спортга доир қуйидаги китоблари мавжуд:
"Россия хоккейи: фожиадан можарогача" (2012), "Россия футболи: фожиадан можарогача" (2012), "Афсона N17. Валерий Харламов" (2013), "Анатолий Тарасов. Темир мураббийлар жанглари" (2014), "Биз йўқотган футбол. СССРнинг сотилмас юлдузлари даври" (2017).
Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20