Қайднома

Қидирув

Превью: «Бунёдкор» - «Локомотив»

Превью: «Бунёдкор» - «Локомотив»

  02.12.2017 15:00
  0
  553
Превью: «Бунёдкор» - «Локомотив»

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, 4 декабрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон кубоги-2017 финал ўйини бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистоннинг икки гранд клублари – “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” ўзаро баҳс олиб боришади.

Мазкур учрашувга бўлган эътибор анча юқори. Зеро ушбу икки етакчи клублар ўртасидаги тўқнашувлар ҳамиша муросасиз руҳда ўтиб келган.

Қолаверса, ғолибга бош совринни Осиё Футбол Конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа топширади.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, “Бунёдкор” ва “Локомотив” шу пайтга қадар кубок баҳслари доирасида ўзаро 6 та ўйин ўтказишган.

Дастлаб 2006 йилда 2-саралаш раундида ушбу клубларнинг йўллари кесишган. Ўшанда “Локомотив” “Қурувчи” клубидан 3:1 ҳисобида устун келган.

Кейинчалик 2013 йилда “Локомотив” ва “Бунёдкор” ярим финалда тўқнаш келишган. Дастлабки ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган. Жавоб беллашуви эса 2:0 ҳисобида “қалдирғочлар” фойдасига ҳал бўлган.

Клублар 2014 йил финалда ўзаро ўйин ўтказишган. Қизиқарли кўриниш олган беллашувда “Локомотив” 1:0 ҳисобида зафар қучиб, ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубогига эга чиққан.

Ўтган йили эса мазкур клублар ярим финалда тўқнаш келишди. Иккала учрашувда ҳам бир хил – 1:0 ҳисобида рақибдан устун келган “Локомотив” финал йўлланмасига эга чиққанди.

Яна бир эътиборга молик жиҳат шундан иборатки, финалчиларнинг ҳар иккиси ҳам илгари Ўзбекистон кубогида зафар қучишга муваффақ бўлган.

“Бунёдкор” 4 марта (2008,2010,2012,2013) финалда ғолиб чиққан. “Локомотив” 2 марта (2014, 2016) Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган.

Маълумот учун, “Локомотив” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги финални Бирлашган Араб Амирликлари вакиллари бўлган ҳакамлар гуруҳи бошқаради.

Мазкур ўйинда Муҳаммад Абдулла Ҳасан бош ҳакам вазифасини бажаради.

Унга қанотларда Муҳаммад Ҳасан Абдулла ал-Маҳри ҳамда Муҳаммад Аҳмад Юсуф Абдулла ал-Ҳаммади ёрдам беради.

Тўртинчи рефери вазифаси Аммар Али Абдулла ал-Жунайбийга юклатилди.

Ўзбекистон кубоги-2017, финал.

4 декабрь, душанба. 15:00.

“Бунёдкор” – “Локомотив”

Таъкидлаб ўтиш жоизки, “Бунёдкор” – “Локомотив” учрашувига кириш бепул. Шунингдек, мазкур ўйин натижаси Ўзбекистондан қайси жамоа ОЧЛ мусобақасининг учинчи йўлланмасини олиши учун хизмат қилади.

Жумладан, агар финалда “Бунёдкор” ғолиб чиқадиган бўлса, плей-оффда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Агар бунинг акси бўлиб, “Локомотив” ғалаба қозонса, “Пахтакор” ОЧЛ плей-офф босқичида иштирок этиш ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтгандик.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz