Қайднома

Қидирув

Даҳшатли дуранг! «Барселона» «Камп Ноу»да «Сельта»ни мағлуб эта олмади

Даҳшатли дуранг! «Барселона» «Камп Ноу»да «Сельта»ни мағлуб эта олмади

  02.12.2017 19:32
  0
  740
Даҳшатли дуранг! «Барселона» «Камп Ноу»да «Сельта»ни мағлуб эта олмади

Испания Чемпионатининг 14-туридан ўрин олган “Барселона” ҳамда “Сельта” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди. Учрашувда 2:2 ҳисобида дахшатли дуранг қайд этилди.

Дастлаб меҳмонлар ҳужумчиси Яго Аспас 20-дақиқада ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Лионель Месси ҳисобни тенглаштирди. Жамоалар биринчи бўлимга худди шу ҳисобда йўл олишди.

Иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасида Луис Суарес Альбанинг узатмасидан сўнг ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. 69-дақиқада яна меҳмонлар футболчиси Гомес орадаги фарқни тенглаштирди.

Якунда кетма-кет ҳужумлар уюштирган “Барселона” футболчилари “Сельта” дарвозасига бошқа гол ура олишмади ва ўз майдонларида очко йўқотишди.

Испания чемпионати. 14-тур.

БарселонаСельта - 2:2.

Голлар: Месси 22, Л. Суарес 62 — Яго Аспас 20, Макси Гомес 70.

Барселона: тер Штеген, Умтити (Вермален 72), Пике, Альба, Ракитич (Пако Алькасер 79), Серхи Роберто, Паулиньо, Бускетс, Иньеста (Денис Суарес 53), Месси, Л.Суарес.

«Сельта: Бланко, С.Гомес (Кабрал 4), Фонтас, Мальо, Браис Мендес (Ронкалья 63), Васс, Хосабед (Эрнандес 84), Лоботка, Систо, Яго Аспас, Макси Гомес.

Огоҳлантиришлар: Суарес 1, Ронкалья 74, Хосабед 81, Вермален 83, Бланко 86, Васс 87, Систо 88, Мальо 90+5.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz