Қайднома

Қидирув

«Челси» Лондонда «Ньюкасл» устидан ишончли ғалабага эришди

«Челси» Лондонда «Ньюкасл» устидан ишончли ғалабага эришди

  02.12.2017 19:34
  0
  554
«Челси» Лондонда «Ньюкасл» устидан ишончли ғалабага эришди

Англия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган “Челси” ҳамда “Ньюкасл” жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 3:1 ҳисоби қайд этилиб, лондонликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, биринчи бўлимнинг 12-дақиқасидаёқ “Челси“ Дуайт Гэйлдан тўп ўтказиб юборган бўлсада, орадан 9 дақиқа ўтар ўтмас Эден Азарнинг ҳатти-ҳаракатлари эвазига тезда ҳисобни тенглашди.

Яна 12 дақиқа ўтиб, Альваро Мората Дарлоуни иккинчи бор ранжитишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимнинг 74-дақиқасига келиб эса яна бельгиялик футболчининг ўзи пенальтидан тўп киритиб, таблода 3:1 ҳисобини акс эттирилишини таъминлади.

Шу тариқа, “Челси” Лондонда “Ньюкасл” устидан ишончли ғалабага эришди.

Англия чемпионати, 15-тур

Челси – Ньюкасл 3:1 (2:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 12 Гэйл, 1:1 – 21 Азар, 2:1 – 33 Мората, 3:1 – 74, пенальти Азар.
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен (Кэйхилл, 80), Рюдигер, Мозес, Азар (Виллиан, 78), Дринкуотер, Фабрегас (Бакайоко, 78), Канте, Алонсо, Мората.
Ньюкасл – Дарлоу, Лежен, Мбемба, Манкильо, Кларк, Ритчи, Мерино (Йедлин, 85), Диаме (Шелви, 75), Мерфи, Перес (Хэйден, 62), Гэйл.
Огоҳлантириш: Кларк (45).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz