Қайднома

Қидирув

Арсен Венгер: Де Хеа «Арсенал»ни мағлуб этди

Арсен Венгер: Де Хеа «Арсенал»ни мағлуб этди

  03.12.2017 14:20
  0
  714
Арсен Венгер: Де Хеа «Арсенал»ни мағлуб этди

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер “Манчестер Юнайтед”га қарши учрашув (1:3) даги мағлубиятга ўз фикрларини билдирди.

“Биз ўйин бошида ҳимояни унутиб қўйдик, албатта, бу менинг айбим. 0:2 ҳисобида ортда қолаётган вақтимизда ҳам бизда гол уриш учун етарли имкониятлар юзага келди. “Арсенал” ажойиб ўйин намойиш этди, лекин гол уришда рақибдан оқсадик.

Тезкор голлар футболчиларимнинг кайфиятига жуда қаттиқ таъсир ўтказди. Қанотдан ўйнаш услуби омад келтирмади.

Ҳа, яна битта гол ура олмаганимизни тушуна олмаяпман. Худди эртаклардаги каби, биргина Давид Де Хеанинг ўзи бизни мағлубиятга учрашимизга сабабчи бўлди.

Яхши ўйнаб, якунда мағлубиятга учраш аламли. Ўйин бошида йўл қўйган хатоларимизни бошқа такрорламасликка ҳаракат қиламиз”, - дейди Венгер.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz