Қайднома

Қидирув

Жалолиддин Машарипов "Пахтакор"га ёрдам бермоқчи, яъни ОЧЛга олиб чиқмоқчи...

Жалолиддин Машарипов "Пахтакор"га ёрдам бермоқчи, яъни ОЧЛга олиб чиқмоқчи...

  03.12.2017 14:24
  0
  886
Жалолиддин Машарипов

"Локомотив" вингери Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон кубоги финали олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. - Чемпионликни маълум вақт эсдан чиқардик. Чемпионликни нишонлашга берилиб кетмаслигимиз керак. Бизни жуда муҳим баҳс кутмоқда. Финалга қаттиқ тайёргарлик кўрилмоқда. Йилнинг энг зўр ўйинини финалда кўрсатмоқчимиз. Финал аҳамият жиҳатдан анча юқори қийматга эга. Чунки "Бунёдкор"га финал ОЧЛ йўлланмаси учун ҳам муҳимлигини оширади. Биз ОЧЛ йўлланмасини нақд қилган бўлсакда, ўз музейимизни яна бир соврин билан тўлдирмоқчимиз. Финалда барча футбол мухлисларига ажойиб футбол спекталини намойиш этиб бермоқчимиз.


"Пахтакор"даги дўстларим ғалабани сўрашдими? Ҳа, албатта. Ўзим ҳам бу ҳақда ўйладим. Барибир "Пахтакор"да катта бўлганман. "Локомотив" билан финалда ғалаба қозониб, "Пахтакор"ни ОЧЛга олиб чиқиш ниятим бор. Бир ўқ билан иккита қўённи урмоқчиман: "Локомотив" билан кубокни оламан ва "Пахтакор"га ушбу ғалаба орқали ОЧЛга чиқишига ёрдам бераман.

Миржалол Қосимов "Бунёдкор"га келганидан кейин жамоа анча кучайди. Қосимов жамоага ғолиблик руҳини қайтарганини қайд этиш мумкин. Айни пайтда "Бунёдкор" кучсиз жамоага ютқазиб қўйиши мумкин, лекин исталган рақибни ютиб қўйиши ҳам мумкин, дейди Машарипов.


Манба: championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz