Қайднома

Қидирув

Миржалол Қосимов: Эртага фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз

Миржалол Қосимов: Эртага фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз

  03.12.2017 15:23
  1
  707
Миржалол Қосимов: Эртага фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз

Эртага “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон кубоги-2017 финал учрашуви бўлиб ўтади. Бугун мазкур учрашув олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманнинг дастлабки қисмида “Бунёдкор” бош мураббийи Миржалол Қосимов ва жамоа ҳимоячиси Рустам Ашурматов иштирок этишди.

- “Бунёдкор” жамоаси финал ўйинига жуда жиддий эътибор қаратган. Сабаби ушбу совринга сўнгги бор эга чиққанимизга ҳам бир неча йил бўлиб қолди. Қолаверса, ортда қолган мавсумда чемпионатда медалларсиз қолдик. Шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этиш учун ҳам Кубок финалида ғалаба қозонмасак бўлмайди.

Таркибимизда ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг аксарияти ҳали совринларга эга чиқмаган. Бу эса улардаги иштиёқни оширади. Қолаверса, ҳар қандай футболчи ҳам фаолияти давомида турли совринларга эга бўлишни истайди.

Биз яқинда “Локомотив”га қарши чемпионат доирасида ҳам ўйин ўтказдик. Бу жамоа – жуда кучли. Таркибида маҳоратли футболчилар талайгина. Шу боисдан биз эртага тезкор ва ақлли ўйин кўрсатишимиз талаб этилади. Агар бехато ўйнасак, мақсадга етамиз, - дейди Миржалол Қосимов.

- Мен фаолиятимда иккинчи марта кубок финалида ўйнайман. Биринчи сафар мағлуб бўлгандик. Бу сафар фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз. Умид қиламанки, мухлисларимизни соврин билан хурсанд этамиз, - деди Рустам Ашурматов. 


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


04.12.2017 01:37

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz