Қайднома

Қидирув

Андрей Микляев: Кетма-кет иккинчи йил кубок финалида қатнашиш ёқимли

Андрей Микляев: Кетма-кет иккинчи йил кубок финалида қатнашиш ёқимли

  03.12.2017 15:39
  0
  194
Андрей Микляев: Кетма-кет иккинчи йил кубок финалида қатнашиш ёқимли

Эртага “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон кубоги-2017 финал учрашуви бўлиб ўтади. Бугун мазкур учрашув олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманнинг иккинчи қисмида “Локомотив” бош мураббийи Андрей Микляев ва жамоа сардори Тимур Кападзе иштирок этишди.

- Иккинчи йил кетма-кет мамлакат кубоги финал ўйинида иштирок этяпмиз. Бундан хурсандмиз. Эртанги ўйинга ҳам катта умид боғлаганмиз. Биз ўйин вақтида ғалабага эришмоқчимиз. Шу сабабли пенальтилар баҳсига тайёргарлик кўрганимиз йўқ.

Майдон ҳолати яхши эканига ишонаман. Эртага жамоалардан фақат майдонга чиқиш ва чиройли ўйин кўрсатиш талаб этилади, - дейди Андрей Микляев.

- Финал ўйини ҳар икки жамоа учун ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга. Эртага ким кучли ва тартибли ўйин кўрсатса, ўша клуб ғалабага эришади. Эртага мен фаолиятимдаги сўнгги ўйинимни ўтказаман. Умид қиламанки, совринга эга чиққан ҳолда бутсиларимни михга иламан, - дейди Тимур Кападзе.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

«ИНТЕРФУТБОЛ» газетасининг 14-августдаги сешанба сони

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz