Қайднома

Қидирув

ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Тошкентга етиб келди (фото)

ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Тошкентга етиб келди (фото)

  03.12.2017 19:18
  0
  859
ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Тошкентга етиб келди (фото)

Осиё Футбол Конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа 3 декабрь куни расмий ташриф билан юртимизга келди.

Юқори мартабали меҳмонни “Тошкент Халқаро Аэропорти”да Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, федерация масъуллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.

Ташриф доирасида ОФК президенти бир қатор расмий учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган бўлиб, улар давомида Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа юртимизда футболни ривожлантириш ва ёшлар орасида янада оммалаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишади.

Шунингдек, конфедерация президенти 4 декабрь куни “Бунёдкор” – “Локомотив” ўртасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финал учрашувини бевосита стадиондан кузатиб бориб, ғолиб жамоага Кубокни топширади. 

ОФК президентининг юртимизга ташрифи Ўзбекистон футбол федерациясининг Осиё Футбол Конфедерацияси билан ҳамкорликдаги лойиҳаларининг янада ривожланишига хизмат қилади.


Манба: www.uzreport.news


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz