Қайднома

Қидирув

Погба камида учта ўйинга четлатилади

Погба камида учта ўйинга четлатилади

  04.12.2017 10:13
  0
  550
Погба камида учта ўйинга четлатилади

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба кеча “Арсенал”га қарши учрашув (3:1) даги қўпол ҳаракати учун қўшимчасига жазоланиши мумкин.

Бугун Англия футбол ассоциацияси “Арсенал” – “МЮ” ўйинини бошқарган ҳакам Андре Марринердан футболчини айнан қайси сабаб туфайли майдондан четлатилгани ҳақида жавоб олади ва шунга қараб, қўшимча жазо белгилаш бўйича якуний қарор қабул қилади.

Погба тўғридан – тўғри қизил карточкага лойиқ кўрилгани учун, камида  учта ўйинга аниқ четлаштирилади. Бундан ташқари агар унинг ҳакам қарорига қарсак чалиб майдонни тарк этгани ўйин қайдномасига киритилган бўлса, дисквалификация муддати яна узайиш мумкин.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz