Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912»нинг қизлар жамоаси ўзининг биринчи учрашувини ўтказди. (Фото)

«Қўқон-1912»нинг қизлар жамоаси ўзининг биринчи учрашувини ўтказди. (Фото)

  04.12.2017 12:00
  0
  624
«Қўқон-1912»нинг қизлар жамоаси ўзининг биринчи учрашувини ўтказди. (Фото)

Барчангизга маълумки ЎФФ  янги мавсумда жамоалар олдига бир қатор қатъий талабларни қўйган. Шундай талаблардан бири ҳар бир клуб  хотин-қизлар  футбол  жамоасига эга бўлиши шартлиги кўрсатилган.

Бу борада бизнинг жамоамиз ҳам  тинмай изланишда давом этмоқда.Биз Қўқонда хотин-қизлардан иборат футбол жамоаси тузилганлиги ҳақида сизларга хабар берган эдик.  Мирсаид Миролимов мураббийлик қилаётган бу жамоа асосан маҳаллий ёшлардан иборат бўлиб, ҳали бу жамоага хотин-қизларни танлаб олиш давом этмоқда.

Бугун  “Қўқон-1912”  футбол клуби қошида ташкил этилган хотин-қизлар жамоаси ўзининг дастлабки назорат учрашувини ўтказди. Рақиб сифатида “Қўқон-1912” футбол мактабининг 2002-2003 йилларда туғилган ўғил болалари  танлаб олинди. Айтиш жоизки Миролимов  жамоасидаги футболчилар асосан 1998-2002 йилларда туғилган қизлардан иборат.

Қизиқарли ва голларга бой ўтган учрашув 6-4 ҳисобида қизларимизнинг ғалабаси билан якунланди. Учрашувда Гулзода Ғуломқодирова, Вазира Мирзакамолова, Гулираъно Ҳасановалар ўзларининг чиройли ўйинлари ва киритган голлари билан мутахасисларда яхши таассурот қолдиришди.

Назорат учрашувини “Қўқон-1912”  футбол клуби вице-президенти Б Толипов бошчилигидаги  жамоа  раҳбарияти кузатиб боришди.

DSC_7417 копия

DSC_7424 копия

DSC_7431 копия

DSC_7436 копия

DSC_7458 копия

DSC_7467 копия

DSC_7468 копия

DSC_7482 копия

DSC_7506 копия


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz