Қайднома

Қидирув

Марко Симичнинг 2017 йил «Пахтакор»даги кўрсаткичлари

Марко Симичнинг 2017 йил «Пахтакор»даги кўрсаткичлари

  04.12.2017 15:26
  0
  580
Марко Симичнинг 2017 йил «Пахтакор»даги кўрсаткичлари

Марказий ҳимоячи  жамоамиз таркибида иккинчи даврада тўп тепди.

У 13 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини уч бор ишғол қилишга эришди. Шунингдек, бир марта жамоадошлари гол уриши учун имконият яратиб берди. Биринчи голини уриш учун Черногория терма жамоаси аъзоси 532 дақиқа сарфлади.

Илк тўпини у Тошкент дербисида "Локомотив"га қарши беллашувда киритди. Ўшанда унинг ягона голи "Пахтакор"га ғалаба келтирганди. Симичнинг барча голларига Гиди Канюк асситентлик қилгани эътиборга молик.

Марконинг аниқ тўп ошириш коэффиценти 80 фоизни ташкил қилди. Бу жамоамизда мавсумдаги энг юқори натижа саналади. Ўртача бир ўйинда 13 яккакурашдан 9тасида рақиблардан устун ҳаракат қилган.

Улардан 7тасида Симич ҳаводаги курашларда муваффақият қозонган. Бу ҳимоячининг ишончли ўйнашини кўрсатади. У бир учрашувда ўртача 7 марта тўпни олиб қўйишга эришган.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz