Қайднома

Қидирув

-4 ўрин ёхуд -32,54 балл

-4 ўрин ёхуд -32,54 балл

  05.12.2017 00:13
  0
  1153
-4 ўрин ёхуд -32,54 балл

Ноябрь ойи ўрталарида ЖЧ-2018 саралаши «плей-офф» ўйинлари баробарида Осиё кубоги-2019 квалификацияси доирасида тур баҳслари ўтказилди. Аксарият етакчи жамоалар эса ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди.

Шуларни инобатга олсак, ФИФА рейтингда кескин ўзгаришлар рўй бериши қийин масала эди. Амалда худди шундай бўлди - 23 ноябр куни эълон қилинган янги рейтингда кучли бешлик тартиби аввалги ҳолатида сақланиб қолди

. Фақат етакчилар орасида Бразилия термасининг очко борасида анчагина йўқотишга учрагани эътиборни тортади. Ўзбекистон миллий жамоаси эса Сурия ва Ироқ термаларини олдинга ўтказиб юбориб, ОФК миқёсида 10-ўринга тушиб қолди.

Дунё рейтингида эса 80-қатордамиз. Биздан кейин ўринлар ЖАР, Бенин ва Фаластин термаларига тегишли.

*** Ўзбекистон миллий жамоаси жорий ой аввалги рейтингга нисбатан олганда, 4 поғона пастлади. Очко бўйича йўқотиш даражаси эса 32,54 баллга тенг.

Бунинг сабаби барчамизга  маълум, албатта. Чунончи, жамоамиз ноябрда 1та ўртоқлик ўйинида иштирок этиб, шунда ҳам БАА термасига ютқазди - 0:1.

*** ОФК етакчиси Эрон термаси дунё миқёсида 34-ўриндан 32-қаторга кўтарилди. Аслида форслар янада катта сакрашга лойиқ эдилар.

Зеро, улар ноябрда Австрия ва Голландия термаларига қарши кечган ўртоқлик ўйинларида ғалаба нашидасини суришди. Бироқ юқоридаги жамоаларнинг натижалари Эрон термасини кескин кўтарилишига йўл қўймади.

*** 1998 йилнинг декабрида жаҳон рейтингида 17-ўринга чиққан Жанубий Корея термаси 59-ўринни банд этди. Ваҳоланки, корейслар Колумбия ва Сербия термалари билан «ўртоқлик»ларда яхши натижаларга эришгандилар.

*** Австралия термаси эса ОФКдан 5-рақам остида ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритгани эвазига Осиё оиласида 2-ўринга мустаҳкам жойлашиб олди.

*** Ой якунларига кўра, ОФК аъзолари орасида ўринлар бўйича энг яхши ўсишни КХДР (Қ18 ўрин), Ливан (+13 ўрин) ва Индонезия (+11 ўрин) термалари қайд этди. Очколар мисолида олганда эса, энг яхши натижага эришган 3та жамоа тартиби қўйидагича: Ливан, КХДР, Уммон.

*** Лаос, Япония ва Яман термалари ўринлар бўйича ҳаммадан шиддатлироқ «қулади». Энг кўп очко йўқотган жамоалар - Япония, Хитой ва Лаос термалари.

*** Қўшимча маълумот: Ливан, Туркманистон, Иордания, Баҳрайн ва Вьетнам терма жамоалари ноябрь ойига белгиланган Осиё кубоги-2019 саралаши 5-туридан сўнг йўлланмани нақд қилди.

*** 13 ноябрь куни бетараф ҳудуд - Таиланднинг Бурирам шаҳрида Малайзия термаси меҳмони бўлган КХДР миллий жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи бўлимнинг ўзида 22 ёшли Ким Ю Сонг рақиб дарвозасига 3та гол йўллаганди.

Шимолий кореяликлар айни шу ғалаба туфайли 132-ўриндан 114-ўринга кўтарилишди. Қитъа миқёсида эса 18-ўринга. Умуман, жорий ой рейтингда сакраш бўйича жаҳонда ҳам энг яхши натижани КХДР термаси кўрсатди.

*** 14 ноябрь куни Осиё кубоги саралаши доирасида Хитой Тайпейи жамоасини қабул қилган Туркманистон термаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, очколари сонини 10тага етказди (гуруҳдаги Баҳрайн термасида ҳам шунча очко бор).

Расмий ўйиндаги мазкур муҳим ғалаба ФИФА рейтингида ўз аксини топди. Тожикистон термаси эса саралашдаги охирги 3та ўйинда мағлубиятга учрамаган бўлса-да, ҳали асосий вазифани ҳал қилганича йўқ.

***ЖЧ-2018чиптасиниохирги паллаларда қўлга киритган жамоалар рейтингда қуйидагича ўзгаришга юз тутди: Австралия (+4 ўрин, 747 очко); Перу (-1 ўрин, 1128 очко); Швейцария (+3 ўрин, 1190 очко), Хорватия (ўзгариш йўқ, 1032 очко), Швеция (+7 ўрин, 998 очко), Дания (Қ7 ўрин, 1099 очко).

Ой давомида энг катта ўсишга эришган жамоалар (ўринлар бўйича)

1. КХДР (+18)

2. Ливан (+13)

3-4. Буркина-Фасо, Индонезия (+11)

5-8. Австрия, Ливия, Баҳрайн, Намибия (+10)

9-14. Албания, Македония, Люксембург, Уммон, Куба, Косово (+9)

Ой давомида энг катта йўқотишга юз тутган жамоалар (ўринлар бўйича)

1. Лаос (-22)

2. Чад (-19)

3. Исроил (-16)

4. Экваториал Гвинея (-12)

5-6. Япония, Эквадор (-11)

7-12. Туркия, Нигерия, Кения, Яман, Малави, Бурунди (-9)

Ой давомида энг катта ўсишга эришган жамоалар (очколар бўйича)

1. Швеция (+125,82)

2. Дания (+97,82)

3. Австрия (+70,41)

4. Сенегал (+68,91)

5. Буркина-Фасо (+65,69)

6. Парагвай (+62,11)

7. Финляндия (+58,42)

8. Марокаш (+57,91)

9. Швейцария (+56,44)

10. Албания (+54,62)

Ой давомида энг катта йўқотишга юз тутган жамоалар (очколар бўйича)

1. Бразилия (-136,47)

2. Польша (-114,04)

3. Уругвай (-109,98)

4. Эквадор (-99,71)

5. Аргентина (-96,64)

6. Япония (-88,37)

7. Португалия (-88,11)

8. Уэльс (-87,44)

9. Туркия (-71,72)

10. Англия (-69,02)

*** 2016 йилнинг ноябрь ойида эълон қилинган ФИФА рейтингига солиштирсак, Ўзбекистон миллий жамоаси 18 поғона пастлади - 62-ўриндан 80-ўринга тушди.

Ўшанда ОФК рўйхатида Саудия Арабистони термасидан кейин 6-ўринга жойлашгандик. Орадан роппа-роса бир йил ўтиб, БАА, Сурия ва Ироқ термалари биздан ўзиб кетди.

*** Энг юқорида турган Германия ва Бразилия термалари орасида атиги 115 очколик фарқ бор. ЖЧга йўл ололмаган Чили термаси 10-ўринда, итальянлар эса 14-қаторда. Умуман, юқори 25таликда Россия мундиалига йўл ололмаган 5та жамоа бор.

*** 2016 йил ноябрда кучли бешлик қуйидаги тартибда эди: Аргентина, Бразилия, Германия, Чили, Бельгия. Ҳозирги кучлилар қаторида биргина Чили термаси йўқ (унинг ўрнига Португалия жамоаси кўтарилди): Германия, Бразилия, Португалия, Аргентина, Бельгия.

*** Ўтган йили Европа чемпионатида порлаган Уэльс термасининг бир йил давомида 12-ўриндан 19-қаторга тушиб кетгани ҳам ажабланарли ҳолат.

ОФК жамоалари рейтинги (ноябрь ойи)

№            +/-         Жамоа                       Очко        Фарқ

32            +2          Эрон                           798          13,79

39            +4          Австралия                 747          33,35

55            -11         Япония                       623          -88,37

59            +3          Ж. Корея                    563          -25

60            -3           Хитой                         561          -65,4

63            0            С.Арабистони            539          -37,21

73            -1           БАА                             474          -14,39

77            0            Сурия                         442          -8

79            +1          Ироқ                           438          8,62

80            -4           Ўзбекистон               437          -32,54

82            +2          Фаластин                   427          8,75

87            +13        Ливан                         404          51,87

101          +9          Уммон                        350          50,19

102          -5           Қатар                         336          -23,78

105          0            Ҳиндистон                 320          -8,33

107          +6          Иордания                  311          29,62

112          +2          Туркманистон           292          12,69

114          +18        КХДР                          283          50,94

115          +10        Баҳрайн                     282          31,39

115          +5          Қирғизистон              282          17,39

118          -2           Филиппин                  280          7,95

121          -9           Яман                          268          -28,95

125          -4           Вьетнам                     265          4,17

127          -4           Тожикистон               255          0,32

132          +6          Таиланд                     230          5,3

135          +8          Хитой Тайпейи         221          20,72

143          -1           Гонконг                      189          -22,01

147          +7          Афғонистон               181          13,11

150          +5          Мьянма                     176          10,21

154          +11        Индонезия                144          27,4

157          -1           Мальдив ор.             135          -8,83

170          +6          Непал                         98            4,43

170          +3          Сингапур                    98            -2,2

170          0            Камбоджа                 98            -12,28

174          -4           Малайзия                  97            -13,26

182          -2           Макао                        65            -14,62

184          -22         Лаос                           62            -59,99

185          +5          Бутан                          55            4,54

188          -2           Қувайт                       52            -5,7

190          -6           Бруней                       45            -19,52

191          0            Гуам                           43            -3,38

192          +4          Бангладеш                 38            5,28

196          -4           Шарқий Тимор         32            -10,32

199          -2           Мўғулистон                17            -13

200          -2           Шри-Ланка                16            -10,76

201          0              Покистан               15            0,25

Фирдавс САЙФИЙ тайёрлади


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz