Қайднома

Қидирув

Миржалол Қосимов: Йигитларнинг кўзларидан ёш чиқмоқда, улар фаолиятларида янги саҳифа очишмоқчи эди

Миржалол Қосимов: Йигитларнинг кўзларидан ёш чиқмоқда, улар фаолиятларида янги саҳифа очишмоқчи эди

  04.12.2017 18:18
  0
  690
Миржалол Қосимов: Йигитларнинг кўзларидан ёш чиқмоқда, улар фаолиятларида янги саҳифа очишмоқчи эди

“Бунёдкор” – “Локомотив” учрашувидан сўнг мағлуб жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов дастлаб журналистлар саволларига жавоб берди.

Кўп гапиришнинг ҳожати йўқ. Биринчи бўлимдаги хатоимиз барчасини хал этди. Футболчиларда қандайдир босим борга ўҳшади. Лекин ўйин давомида босимдан чиқиб кета олдик. Қисқа қилиб айтсам, футболчиларимдан фахрланаман.

Бугунги барча ҳаракатларимиз 0 га тенг. Кимдир хато қилади, кимдир ўша хатодан унумли фойдаланади. Футболда кимдир ютади, кимдир ютқазади. Йигитларнинг кўзларида ёш, улар фаолиятларида янги саҳифа очишмоқчи эди. Афсуски амалга ошмади. Ҳужумчи ўз номига яраша ҳужумчи. Чемиртанда голли вазият бўлди, лекин фойдалана олмади.

“Бунёдкор”даги ҳужумчиларнинг кучлари ўзаро тенг деб ўйлайман. Ўйлаган мақсадимизга ета олмадик. Футболчилар яхши ҳаракат қилишди, бироқ аниқ узатмаларда кўплаб хатоларга йўл қўйишди.

Мақсад “Бунёдкор” жамоасини номини кўтариш ҳисобланади. Ҳар бир чизиқдаги футболчиларимизни кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Биринчи ўринда ёшлар таркибидан футболчилар жалб этамиз.

Энди нима қиламиз? План, “барбароса”, фақат дам оламиз. Озгина дам олиб яна кучли бўлиб қайтамиз.

Мақсадимиз юқори агар, мақсад бизда бўлмаганида бундай даражага етиб келардик. “Бунёдкор” ҳали ўз сўзини айтади. Биз пул орқасидан эмас пул бизнинг орқамиздан юрсин”, - деди Қосимов. 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz