Қайднома

Қидирув

Андрей Микляев: Марат Бикмаевга «Пахтакор»дан таклиф бор

Андрей Микляев: Марат Бикмаевга «Пахтакор»дан таклиф бор

  04.12.2017 18:20
  0
  635
Андрей Микляев: Марат Бикмаевга «Пахтакор»дан таклиф бор

“Бунёдкор” – “Локомотив” учрашувидан сўнг ғолиб жамоа бош мураббийи Андрей Микляев журналистлар саволларига жавоб берди.

“Авваламбор, ғалаба билан барчани табриклайман. Мухлислар ва сиз журналистларга раҳмат. Мухлисларимиз совуққа қарамасдан бизни қўллаб- қувватлашд. Кўрганингиздек, чиройли ўйин бўлди. Барча ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман.

Кубок бош совринини иккинчи марта қўлга киритдик. Бундан хурсандман. Ўйин борасида йигитларга гап йўқ. Жамоада ҳаммаси аъло даражада. Бизга шундай юқори шароит яратиб беришгани учун клуб раҳбариятига ҳам алоҳида раҳмат айтаман.

Албатта, кетма-кет иккинчи марта ғолиб бўлиш қийин. Лекин бугун ҳаммасини аъло даражада уддаладик. Мавсум якунланди. Янги футболчилар сотиб олиш бўйича кейинроқ ўйлаб кўрамиз. Легионерлар мавзуси ҳақида ҳозирча бир нима дея олмайман.

Марат Бикмаевга “Пахтакор” ва бошқа жамоалардан таклифлар бор. Марат мавсумни юқори руҳда ўтказди, у биз учун жуда муҳим футболчилардан бири ҳисобланади. Маълумки, Ўзбекистон терма жамоасида ҳам бир қанча яхши ўйинларни ўтказди”, - деди Микляев.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz