Қайднома

Қидирув

Фото. «Бунёдкор» стадионига мухлислар тўсатдан югуриб чиқишди

Фото. «Бунёдкор» стадионига мухлислар тўсатдан югуриб чиқишди

  04.12.2017 18:50
  0
  841
Фото. «Бунёдкор» стадионига мухлислар тўсатдан югуриб чиқишди

Бироз аввал, Ўзбекистон кубогининг финал ўйини якунланди. Унда “Локомотив” жамоаси “Бунёдкор” устидан кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйин якунлангандан сўнг футболчилар томонидан тўп тарқатилиш маросими бўлиб ўтгач, стадионга йиғилган 30 минг нафардан кўпроқ мухлиснинг 1000 га яқини номаълум сабабларга кўра стадионга югуриб чиқишди.

Оммавий тартибсизлик содир этган кўплаб мухлисларни ИИББ бўлимининг кўплаб ходимлари майдондан кичик дарвоза орқали чиқариб юборишди.

Ишончли манбаларнинг айтишича, мухлислар “Пахтакор” жамоасининг ОЧЛ плей-офф босқичида иштирок этишидан норозилик билдиришиб айнан шундай хатти-ҳаракатни амалга оширишган.

Маълумки, “Бунёдкор” бугун ғалаба қозонганида ОЧЛ плей-офф босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритарди. Бироқ вазият аксига олиб, плей-оффга “Бунёдкор” эмас “Пахтакор” борадиган бўлди. Батафсил маълумотларни бироздан сўнг тақдим этамиз.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz