Қайднома

Қидирув

ОЧЛда иштирок этадиган уч жамоа номи маълум. «Бунёдкор»дан эса антирекордни кутиб олинг!

ОЧЛда иштирок этадиган уч жамоа номи маълум. «Бунёдкор»дан эса антирекордни кутиб олинг!

  04.12.2017 20:22
  0
  712
ОЧЛда иштирок этадиган уч жамоа номи маълум. «Бунёдкор»дан эса антирекордни кутиб олинг!

Ўзбекистон Кубогининг финал учрашуви якунланганидан сўнг Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасида 2018 йил Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган учта клуб номи маълум бўлди.

Унга кўра, Ўзбекистон клублари учун ОЧЛдан “1+2” схемасида (бир клуб тўғридан-тўғри, иккитаси эса саралаш орқали) йўлланма берилганди. Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида ғолиб чиққан “Локомотив” Осиё Чемпионлар Лигасида тўғридан-тўғри иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Олий Лигада кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган “Насаф” ва “Пахтакор” жамоалари саралаш баҳсларида иштирок этиб, гуруҳ босқичига чиқишга ҳаракат қилиб кўришади.

Ўзбекистон Олий Лигасида 4-ўринни олган ва Кубокда  финалчи бўлган “Бунёдкор” келаси мавсум Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этмайди.

ОФК Ўзбекистонга “1+2” схемасида (1 та клуб тўғридан-тўғри, 2 таси эса саралаш орқали) квота ажратганди. Шундай қилиб, кетма-кет 10 мавсум Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиб келаётган “Бунёдкор” ўз тарихида илк маротаба ушбу нуфузли мусобақада иштирок этмайдиган бўлди.

Маълумот учун, “Насаф” ҳамда “Пахтакор” саралаш босқичининг сўнгги босқичида Қатар ва Иордания клубларига қарши баҳс олиб боришади.

30 январь. “Насаф” (Ўзбекистон) – “Ал-Файсали” (Иордания).

30 январь. “Ал-Гарафа” (Қатар) – “Пахтакор” (Ўзбекистон).

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” стадионидаги учрашувнинг финал хуштаги чалингандан сўнг мухлислар тўсатдан майдонга югуриб чиқишганди. Сўнгги маълумотларга кўра, мухлислар совға учун тарқатилган тўпларни биринчи бўлиб олиш мақсадида майдонга югуриб чиқишган. 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz