Қайднома

Қидирув

«Барселона» раҳбарияти «Гремио» клубидан кечирим сўради

«Барселона» раҳбарияти «Гремио» клубидан кечирим сўради

  05.12.2017 10:09
  0
  572
«Барселона» раҳбарияти «Гремио» клубидан кечирим сўради

«Барселона» спорт директори Роберт Фернандес «Гремио» клуби ижрочи директори Андре Заноттадан кечирим сўради.

Аввалроқ, каталонияликлар вакили «Гремио» футболчиси Артурга «Барса» либосини совға қилган ва унинг ушбу либосдаги суръати ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетганди. Эслатиб ўтамиз, «Барселона» 21 ёшли бразилиялик футболчини қўлга киритиш пайида юрибди.

«Роберт Фернандес шанба куни менга қўнғироқ қилди ва узр сўради. Мен унинг кечиримини «Гремио» президентига етказиб қўйдим. Жамоа билан 2021 йилгача шартномаси бўлган ўйинчига бошқа клуб футболкасини тортиқ қилиш керак эмас», — дейди Занотта.

«Гремио» клуби «Барселона»нинг ғирром ҳаракати борасида ФИФАга арз қилмоқчи.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz