Қайднома

Қидирув

Альваро Мората: «Челси»га пул учун ўтмадим»

Альваро Мората: «Челси»га пул учун ўтмадим»

  05.12.2017 18:47
  0
  517
Альваро Мората: «Челси»га пул учун ўтмадим»

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ҳужумчиси Альваро Мората яна бир марта нима сабабдан “Челси”га ўтганини тушунтиришга уринди. Футболчининг айтишича, Мората Лондонга пул сабаб кўчиб ўтмаган.

“Мен Мадридда узоқ йиллар қолишни истагандим. Агар сен машғулотларда яхши шуғулланиб, ўзингни ижобий томондан кўрсата олсанг, ҳар қайси жамоада ўйин амалиётига эга бўласан.

Шуниси аниқки, агар мен пул ва чиройли шаҳарга ишқибоз бўлганимда, “Реал”да қолган бўлардим. Чунки “Реал” менга ҳамма нарсани бера оларди. Лекин Мадридда майдонга тушиш сўнгги вақтлар мен учун муаммога айланиб қолганди”, — дейди Мората AS нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Альваро Мората жорий мавсум “Челси” сафида АПЛнинг 14 учрашувида майдонга тушди ва 9 та гол уришга эришди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz