Қайднома

Қидирув

«Пахтакор» ОЧЛда қатнашиш бўйича рекордчи

«Пахтакор» ОЧЛда қатнашиш бўйича рекордчи

  05.12.2017 15:34
  0
  767
«Пахтакор» ОЧЛда қатнашиш бўйича рекордчи

Осиё Чемпионлар лигасининг янги мавсумидаги иштироки билан "Пахтакор" турнирда қатнашиш бўйича рекордчилардан бирига айланади.   Мусобақада "Пахтакор" ва "Ал-Ҳилол" 14-мартадан иштирок этади. "Ал-Айн" ва "Ал-Садд" бу борада биттадан паст кўрсаткич соҳиби саналади. Улар турнирда 13-бор қатнашиш имкониятини қўлга киритишган. "Чонбук Моторс" ва "Сепахон" ОЧЛда 11 сафардан қатнашган.   Чемпионлар лигасида "Пахтакор" жами 87 учрашувда майдонга тушган ва Осиёда 4-натижа соҳиби ҳисобланади. Улардан 39тасида ғалаба қозонган ва 133 очко тўплаган. Ҳар икки кўрсаткич Осиёда 5-энг яхши натижа саналади. Рақиб дарвозасига 123 тўп киритилиб, 114 гол ўтказиб юборилган.   Жамоамиз 2003 ва 2004 йилларда Чемпионлар лигаси ярим финалида иштирок этган.   2018 йилги мусобақани "Пахтакор" 30 январь куни сафарда плей-офф босқичида "Ал-Гарафа"га қарши ўйин билан бошлайди. 


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz