Қайднома

Қидирув

С гуруҳи. «Рома» ва «Челси» кейинги босқичда, «Атлетико» Европа Лигасида иштирок этади

С гуруҳи. «Рома» ва «Челси» кейинги босқичда, «Атлетико» Европа Лигасида иштирок этади

  06.12.2017 03:46
  0
  857
С гуруҳи. «Рома» ва «Челси» кейинги босқичда, «Атлетико» Европа Лигасида иштирок этади

ЕЧЛ сўнгги гуруҳ босқич учрашувлари ўз ниҳоясига этди. Унда «Челси» клуби Лондонда «Атлетико» жамоасини қабул қилди

Мадридликлар кейинги босқич йўлланмаси учун фақатгина 3 очко ва «Қорабоғ» клубининг ғалабаси керак бўлар эди. Учрашув тенг курашларга бой бўлди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимни Симеоне шогирдлари яхши ўтказишди ва учрашувнинг 56-дақиқасида Торреснинг пасидан кейин Сауль ҳисобни очди 0:1.

Шундан сўнг майдон эгалари ҳужумлар сонини ошириб ўз ниятига етишди. Азар жарима майдонига етказган тўпни Савич ўз дарвозасига тўғирлаб юборди. Шу тариқа ўйин ўз якунига етди ва «Атлетико» Европа Лигасига йўл оладиган бўлди.

«Рома» клуби ўз уйида «Қорабоғ» жамоасини кичик ҳисобда 1:0 мағлуб этди ва кейинги босқич масаласини ижобий ҳал этди. Ягона гол муаллифи Перотти.

“С” гуруҳида 6-турдан кейинги ҳолат: 1. «Рома» — 11 очко; 2. «Челси» — 11; 3. «Атлетико» — 7; 4. «Карабах» — 2.

«Челси» – «Атлетико» 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар 0:1 – 56 Сауль, 1:1 – 75, автогол Савич.

«Челси» – Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Кэйхилл, Мозес, Азар, Фабрегас, Канте, Бакайоко (Педро, 64), Дзаппакоста (Виллиан, 73), Мората (Батшуайи, 81).

«Атлетико» – Облак, Савич, Филипе Луис, Хименес (Вьетто, 79), Люка Эрнандес, Коке, Парти, Габи (Корреа, 79), Сауль, Торрес (Феррейра Карраско, 57), Гризманн.

Огоҳлантиришлар: Люка Эрнандес (16), Дзаппакоста (52).

 ***

«Рома» - «Карабах» 1:0 (0:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 53 Перотти.

«Рома» – Алиссон, Манолас, Фасио, Коларов, Флоренци, Стротман, де Росси, Эль-Шаарави (Жерсон, 72), Наингголан, Перотти (Пеллегрини, 81), Жеко.

«Қорабоғ»  Шехич, Юнусзаде, Жезничак, Медведев, Герье, Мичел, Гараев, Ришард, Исмаилов (Кинтана, 76), Мадатов (Рамазанов, 85), Ндлову(Шейдаев, 85).

Огоҳлантиришлар:Герье (42), Мичел (57), Юнусзаде (61), Жеко (61), Жезничак (88).

 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz