Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912»: Мавсум-2017 якунлари - рақамлар тилга кирганда

«Қўқон-1912»: Мавсум-2017 якунлари - рақамлар тилга кирганда

  06.12.2017 09:13
  0
  495
«Қўқон-1912»: Мавсум-2017 якунлари - рақамлар тилга кирганда

Қўқонлик футбол мухлислари учун мавсум якунларига бағишланган навбатдаги мақоламизни тақдим этамиз. Бу гал чемпионат давомида қайд этилган натижалар, қизиқарли фактлар хусусида сўз юритамиз.

Энг кўп қайд этилган ҳисоб

2017 йилги чемпионат давомида жамоамиз иштирокидаги ўйинларда 12 хил ҳисоб қайд этилган. Вакилларимизнинг еттита ўйини 2:1 ҳисобида якунланган. Учта баҳсда шу ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак, тўртта беллашувда рақибларга имконият бой берилган.

Бешта учрашувимиз 1:1 ҳисобида интиҳо топган. Тўртта учрашувда 3:0 ҳисоби қайд этилган.

Қолган натижалар қуйидагича: 1:0, 3:2, 0:0, 3:1, 2:0 икки мартадан, 4:2, 4:1, 5:2, 2:2 ҳисоблари бир мартдан қайд этилган.

Голсиз ўйин

Мавсум давомида вакилларимиз олтита ўйинда рақиблар дарвозасига йўл топа олишмади, Бу баҳсларнинг иккитасида ҳисоб очилмади. Қолган 24 та учрашувларда футболчиларимиз гол уришни уддалашди.

Ўз навбатида олтита ўйинда дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолганмиз.

Хет-трик ва дубллар

Суҳроб Бердиев битта ўйинда учта гол урган жамоамизнинг ягона футболчиси бўлиб турибди. Бердиев 7-тур доирасидаги “Металлург”га қарши кечган ўйинда бекободликлар дарвозасини уч марта аниқ нишонга олди.

photo_2017-04-23_06-32-03

Бундан ташқари, жамоамиз тўпурари “Шўртан” билан Қўқонда бўлиб ўтган учрашувда рақиб дарвозасига иккита тўп киритган.

Носир Отақўзиев ҳам ушбу мавсумда бир марта дублга эришди. Жамоамиз сардори “Нефтчи” дарвозасини бир ўйинда икки бор аниқ нишонга олган.

Пенальтилар

Якунига етган мавсумда футболчиларимиз рақиблар дарвозасига беш марта пенальтидан тўп киритишди. Барча пенальтиларни Мурод Холмуҳаммедов амалга оширган. Холмуҳаммедов “Сўғдиёна”га қарши ўтказилган ҳар икки учрашувда ҳам пенальтидан гол урган.

photo_2017-05-18_13-23-36

Сериялар

Жамоамиз биринчи даврада қаторасига 11 та учрашувда мағлубиятга учрамади. Бундан ташқари, қаторасига 14 та учрашувда рақиб дарвозасига тўп киритилди. Биринчи даврада футболчиларимиз сафардаги ўйинларнинг бештасида (кетма-кет бешта ўйин) мағлубиятга учрашмаган.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz