Қайднома

Қидирув

ОФК Президенти: Ўзбекистон Футбол Федерацияси тўғри йўлдан кетяпти

ОФК Президенти: Ўзбекистон Футбол Федерацияси тўғри йўлдан кетяпти

  06.12.2017 16:42
  0
  770
ОФК Президенти: Ўзбекистон Футбол Федерацияси тўғри йўлдан кетяпти

Хабарингиз бор, шу йилнинг 3 декабрь куни ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа пойтахтимизга расмий ташриф билан келди. 

Ташриф чоғида ОФК президенти 4 декабрь куни “Бунёдкор” – “Локомотив” ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги финал учрашувини бевосита стадиондан кузатиб бориб, ғолиб жамоа “Локомотив”га мамлакат Кубогини топширди. 

ОФКнинг расмий сайти www.the-afc.com Президент Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифадан юртимизга ташрифи борасида қисқача интервью олди.Қуйида ана шу интервьюнинг ўзбекча таржимасини эътиборингизга ҳавола қиламиз: 

"Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё минтақасининг асосий бирлаштирувчиси, балки Осиё футболининг элитасиҳамдир. 

"Ўзбекистон Футбол Федерацияси ОФКнинг энг ёш аъзоларидан бири бўлишига қарамай, Ўзбекистоннинг ривожланиши жуда тез суръатда давом этмоқда. Мен ишонч билан айта оламанки, яқин орада Ўзбекистон Миллий терма жамоасини Жаҳон чемпионатида кўрамиз.

Кучли ва фаол янги раҳбар Умид Аҳмаджонов бошчилигида Ўзбекистон Футбол Федерацияси тўғри йўлдан кетаётганини эътироф этиш керак”, - дейди Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа. 

Ўз ўрнида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳам юқори мартабали меҳмоннинг Тошкентга ташрифи ҳақида www.the-afc.comсайтига қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: 

"Осиё Футбол Конфедерацияси Президенти бизнинг таклифимизни қабул қилиб, пойтахтимизга ташриф буюргани ва у билан мулоқот қилиш имконияти юзага келгани биз учун ниҳотяда катта шараф.

Ўзбек футболини юқори даражага олиб чиқиш, Ўзбекистон Футбол Федерацияси ОФК ташкил этадиган барча тадбир ва мусобақаларда иштирок этиши  учун ҳамма ҳаракатларни амалга оширмоқдамиз",  - дейди Умид Аҳмаджонов.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz