Қайднома

Қидирув

Малакали мутахассислар керак

Малакали мутахассислар керак

  06.12.2017 17:04
  0
  1494
Малакали мутахассислар керак

Ўзбекистон миллий жамоасига хориждан бош мураббий таклиф қилишга жазм этилгани оддий мухлисларни беҳад қувонтирмоқда. Номзодлар билан танишиб чиққач, хурсандчилигимиз янада ошди. Чунки футболимизга малакали мутахассислар, аниқроғи, хориж тажрибаси етишмаётгани айни ҳақиқат. Энди муносиб мураббий билан қисқа эмас, маълум муддатга мўлжалланган шарт­нома тузилиши керак. Менга қолса, ЎФФ раҳбариятидан ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларига ҳам футболчиларимиз онги ва ёндашувига таъсир ўтказа оладиган тажрибали мураббий олиб келишини сўрардим. Зеро, истеъдодли ёшларни миллий жамоага талаб даражасида тайёрлаб бориш энг долзарб масалалардан биридир. Не-не иқтидорли йигитларимиз катта футболга ўтиш жараёнида «йўқолиб» қолишгани барчага маълум. Балки уларнинг дунёқарашларини ўзгартириш керакдир. Бунинг учун эса ўзгача фикрлайдиган ва буни шогирдларига етказа оладиган мураббийларга муҳтожмиз...

Собиржон АБДУВАЛИЕВ, Асака тумани.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz