Қайднома

Қидирув

«Машъал»: «Мавсумдаги ғалабали онлар»

«Машъал»: «Мавсумдаги ғалабали онлар»

  06.12.2017 17:32
  0
  539
«Машъал»: «Мавсумдаги ғалабали онлар»

Муборакнинг “Машъал” клуби ушбу йилда бир қатор тарихий ҳамда иродали ғалабаларга эришди.

“Машъал”нинг 2017 йил мавсумидаги ғалабалари билан танишинг .

Олий лиганинг 2 тур доирасида «Машъал» жамоаси  «Металлург» жамоасини қабул қилди ва кичик (1:0) ҳисобида ғалаба қозонди. “Газчи” ларнинг ягона голига Зоҳир Қўзибоев муаллифлик қилди.

Олий лига 2017.

2-тур «Машъал» (Муборак) – «Металлург» (Бекобод) 1:0
10 март 2017. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион.

Гол: Зоҳир Қўзибоев 50, - 1:0.

 

Олий Лиганинг 3 турини сафарда, Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига қарши ўтказган «Машъал» майдон эгаларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб ўз ҳисобига уч очкони қўшиб қўйди.

Олий лига 2017.

3-тур «Шўртан» (Ғузор) – «Машъал» (Муборак) 0:2
18 март 2017. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 16:30

Голлар: Сардор Раҳмонов 5 пенальти, - 0:1. Зафар Тўраев 34, - 0:2.

Олий лиганинг 4 турида  «Пахтакор»ни қабул қилган жамоамиз йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 31 Март санаси, Мубораклик футбол мухлислари учун ҳақиқий байрам бўлиб тарих зарварақларига кирди

Олий лига 2017.

4-тур "Машъал"(Муборак)  - "Пахтакор" (Тошкент)  3:0
31 
март 2017. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 16:30

Голлар: Искандар Шойқулов 70, Кенжа Тўраев 80, Ҳумоюн Муртозаев 90+4

 Бу шодиёна баҳснинг 70 дақиқасида ҳаводан келаётган тўпни тўхтатмай чамаси 35 метрлардан дарвозасининг чап бурчагига жойлаб қўйган, Искандар Шайкулов Б. Вафоев ўйингоҳини ларзага келтирди 1:0. Ўзгача кайфиятда ўйинни ўтказаётган “газчи” лар 80 дақиқага келиб,  Лобанов дарвозасини Кенжа Тўраев ўзинг кучли зарбаси билан  ишғол этди 2:0. Орадан 10 дақиқа ўтиб ҳисоб янада йириклашди. Ушбу вазиятда Хумоюн Муртозаев чап оёқ билан берган кучли зарбасини, Лобанов фақатгина кузатиб қолди холос 3:0. Шу тариқа “Машъал” ўзинг тарихий ғалабасини қўлга киритди.

Олий лиганинг 8-турида «Машъал» жамоаси Баҳром Вафоев ўйингоҳида «Бунёдкор» жамоасини қабул қилиб кичик 1-0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Олий лига 2017.

8-тур «Машъал» (Муборак) – «Бунёдкор» (Тошкент) 1:0
28 апрель 2017. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:30
Гол: Зафар Тўраев 82, - 1:0

Учрашувнинг 82 дақиқада «Машъал» жамоаси орзиқиб кутилаётган голни «Бунёдкор» дарвозасига урди. Зафар Тўраев майдон марказидан тўпни ўнг қанотда турган шериги, Хумоюн Муртозаевга етказиб берди ва Муртозаев эса аниқ ҳаракатлари эвазига «Бунёдкор» жарима майдонига гол ҳидини сезиб турган, Зафар Тўраевга тўпни қулай тарзда қайтариб ташлади,битта аниқ ҳаракат ва гол 1:0.

Эслатиб ўтамиз: “газчи”лар Олий лиганинг 8-турида “Бунёдкор” жамоасига қарши баҳсда ўзининг “600” голини киритди. “Машъал”чиларнинг юбилей голига Зафар Тўраев муаллифлик қилди.

Олий лиганинг 12 турида «Машъал» жамоаси, Муборакда «Обод»ни қабул қилди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Олий лига 2017.

12-тур «Машъал» (Муборак) – «Обод» (Тошкент) 3:0
2
май 2017. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 18:30
Голлар: Зафар Тўраев 6, - 1:0. Ҳумоюн Муртозаев 32, - 2:0. Дониёр Ҳасанов 87 автогол, - 3:0.

Олий лиганинг 17 тури сафарда ўтказган «Машъал» жамоаси сафарда “Металлург” жамоаси кичик 1-0 ҳисобида ғалаба қозониб олти йиллик анъанага чек қўйди.

“Газчи”лар бўлим бошидан тезкор ҳужумга ўтишди ва 18 дақиқада ҳисобни очишди. Бу вазиятда ҳужумни кўпчилик бўлиб ташкил этган “Машъал” жамоаси самарали якунлашди. Зоҳир Қўзибоевнинг узатган тўпини Бобур Қосимов осонгина «Металлург» дарвозасига жойлаб қўйди. Таъкидлаб ўтиш жоизки «Машъал» олти йилдан буён «Металлург» майдонида ғалаба қозона олмай келаётганди. Шу тариқа «Газчилар» Бекободда олти йиллик қора анъанага ҳам чек қўйишди.

Олий лига 2017.

17-тур «Металлург» (Бекобод) - «Машъал» (Муборак) - 0:1.
12 август 2017. 
Бекобод. "Металлург" стадиони. 17:30

Гол. Бобоур Қосимов

Олий лиганинг 18 турида Муборакда «Воҳа» дербиси мақомига эга бўлган учрашувда “Шўртан” жамоасини қабул қилган «Машъал»  жамоаси йирик 4-0 ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Олий лига 2017.

17-тур «Машъал» (Муборак) – «Шўртан» (Ғузор) – 4:0.

19 август 2017. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион.18:30

Голлар: Х. Муртозаев (16, 70), И. Шойкулов (58), К. Тўраев (66, пенальти).

Олий Лига 20 турида «Машъал» жамоаси  ўз майдонида ўн уч йиллик анъанани давом эттирган ҳолда «Навбаҳор» жамоаси устидан 2-1 ҳисобида ғалабага эришди.

Олий лига 2017.

20-тур “Машъал” - “Навбаҳор” - 2:1 (1:1).

7 сентябрь. Муборак. Б.Вафоев номли ўйингоҳи.
Голлар: Шаҳзод Шайманов 25 пенальти, - 1:0. Неманья Йованович 28, - 1:1. Зафар Тўраев 58, - 2:1.

«Машъал» жамоаси, Олий лиганинг 21 турини сафарда «Қўқон-1912» жамоасига қарши ўтказиб йирик 4-2 ҳисобида ғалаба қозонди. Павленко ва Муртозаевларнинг дубллари «Машъал»га ғалаба келтирди.

Олий лига 2017.

21-тур «Қўқон-1912» (Қўқон) – «Машъал» (Муборак) 2:4

16 сентябрь. «Қўқон-1912» марказий ўйингоҳи.

Голлар: Никита Павленко 30, - 0:1. Ҳумоюн Муртозаев - 0:2.

“Машъал” Олий лиганинг 27- турини сафарда Тошкент шаҳрининг " Обод " жамоаси билан тўқнаш келиши керак эди. Аммо “Обод” жамоаси ЎФФ нинг қарорига мувофиқ Олий лигадан четлаштирилганди. Шу  сабабли  “Машъал” жамоасига ушбу турда  техник ғалаба ёзилади.

Олий лига 2017.

27-тур “Обод” – “Машъал” - +

 

Олий лиганинг 28 турини Муборакда «Қизилқум» жамоасига қарши ўтказган “газчилар” йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ўзининг олий лигадаги юбилей 200 ғалабасини қўлга киритди.

Ушбу ғалаба “йўлбарслар”нинг олий лигадаги юбилей – 200-ғалабаси сифатида тарихга кирди

Олий лига 2017.

28-тур “Машъал” (Муборак) – “Қизилқум” (Навоий) 4:0

8-ноябрь. Муборак. Б.Вафоев номли ўйингоҳи.

Голлар: Игорь Тиманюк 14, - 1:0. Никита Павленко 20, - 2:0. Ҳумоюн Муртозаев 72, - 3:0. Шаҳзод Шайманов 84, - 4:0.

«Машъал» жамоаси Муборакда Олий лиганинг сўнги 30 турини Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши ўтказиб кичик 1-0 ҳисобида ғалаба қозониб мавсумни ғалаба билан якунлашди. “Газчи” ларнинг ягона голига Зафар Тўраев муаллифлик қилди.

Олий лига 2017.

30-тур “Машъал” (Муборак) – “Динамо” (Самарқанд) 1:0.

25-ноябрь. Муборак. Б.Вафоев номли ўйингоҳи.

Гол: Зафар Тўраев (33)

Муборакнинг “Машъал” клуби олий лига 30та ўйинда 12 ғалаба, 10та мағлубият ва 8та дуранг қайд этиб 44 очко билан 7 ўринни қўлга киритишган.


Манба: www.fcmashal.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz