Қайднома

Қидирув

Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими 14 декабрь куни бўлиб ўтади

Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими 14 декабрь куни бўлиб ўтади

  07.12.2017 11:25
  0
  181
Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими 14 декабрь куни бўлиб ўтади

Шу йилнинг 14 декабрь куни Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида футбол бўйича 2017 йилнинг “Энг яхшилари”ни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Маросимда бир қатор номинациялар бўйича жорий йилнинг энг яхшилари аниқланади. Жумладан, “Йилнинг энг яхши футболчиси”, “Йилнинг энг яхши аёл футболчиси”, “Йилнинг энг яхши мураббийи”, “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси”, “Йилнинг энг яхши футзалчиси”, “Йилнинг энг яхши мухлислар жамоаси”, “Йилнинг энг яхши клуби”, “Энг яхши футбол академияси”, “Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий”,“Fair Play” соврини эгаси ва “Ёшлар лигаси ғолиби”.

Бу йил Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси ва мураббийини миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар бош мураббийлари ва сардорлари овоз бериш йўли билан аниқлашини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.

Маросимда эстрада юлдузлари ва халқимиз севган қўшиқчилар чиқиш қилади.

Тақдирлаш маросимида вилоят футбол федерациялари масъуллари, миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар раҳбарлари, футболчилар, мураббийлар, футбол академиялари тарбияланувчилари, шунингдек, юртимиздаги чет эл давлатларининг элчихоналари, турли вазирликлар, идоралар, ташкилотлар вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этади. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

Бугун йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади

  • Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи ким бўлиши мумкин?

  • Ҳўш, сайтимиз сизга ёқдими?


© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.