Қайднома

Қидирув

«UzReport TV» телеканали «Олтин тўп» топширилиш маросимин жонли эфирда намойиш этади

«UzReport TV» телеканали «Олтин тўп» топширилиш маросимин жонли эфирда намойиш этади

  07.12.2017 16:35
  0
  1118
«UzReport TV» телеканали «Олтин тўп» топширилиш маросимин жонли эфирда намойиш этади

Ҳар йили Франциянинг таниқли нашрларидан бири “France Football” томонидан Европада тўп сураётган энг яхши футболчига “Олтин тўп” соврини топширилади.

Шу йилнинг 7 декабрь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида 2017 йилнинг энг яхши футболчисига “Олтин тўп” совринини топшириш маросими бўлиб ўтади.

“France Football”  нашри бу йил мазкур совринни қўлга киритишга асосий даъвогар бўлган 30 нафар футболчини эълон қилган. Номзодлар орасида Неймар («ПСЖ»), Пауло Дибала («Ювентус»), Луис Суарес («Барселона»), Серхио Рамос («Реал»), Филиппе Коутиньо («Ливерпуль»), Роберт Левандовски («Бавария), Гарри Кейн («Тоттенхэм Хотспур»), Давид де Хеа («Манчестер Юнайтед»), Джанлуиджи Буффон («Ювентус»), Антуан Гризманн («Атлетико»), Радамель Фалькао («Монако»), Лионель Месси («Барселона»), Криштиану Роналду («Реал»), Эден Азар («Челси»), Иско («Реал») каби футболчилар бор.

«UzReport TV» телеканали миллионлаб футбол мухлисларининг қизиқишини инобатга олган ҳолда, мазкур маросимни трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

2017-йилги “Олтин тўп” соврини кимга насиб этишини «UzReport TV» телеканалида томоша қилинг!

Эслатиб ўтамиз, ФИФА версияси бўйича 2017 йилнинг энг яхши футболчиси сифатида “Реал” Мадрид ва Португалия терма жамоаси аъзоси Криштиану Роналду эътироф этилганди.

«UzReport TV» телеканалида сюрпризлар мавсуми давом этади!


Манба: www.uzreport.news


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz