Қайднома

Қидирув

Легионерлар: Темурхўжа Абдухолиқов жамоаси пешқадамдан очко олди

Легионерлар: Темурхўжа Абдухолиқов жамоаси пешқадамдан очко олди

  08.12.2017 09:23
  0
  563
Легионерлар: Темурхўжа Абдухолиқов жамоаси пешқадамдан очко олди

Кеча Қатар юлдузлар лигасининг 11-турига старт берилди.

Мазкур турни терма жамоамиз ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовнинг жамоаси – «Ал-Сайлия» ҳамда чемпионат пешқадами «Духайл» ўртасидаги баҳс очиб берди.

«Ал-Сайлия» майдонида бўлиб ўтган учрашув 1:1 ҳисобида якунланди ва Абдухолиқовнинг жамоаси кучли рақиб олдида бош эгмаган ҳолда, бир очко ишлашди.

Шундай қилиб, «Ал-Сайлия» ҳисобидаги очколари сонини 19тага етказиб, турнир жадвалининг 4-ўрнида бормоқда. «Дуҳайл» эса 11-учрашувда 2-маротаба дуранг қайд этди. Қолган барча баҳсларда ғалаба эришган. Ҳисобидаги очколари сони эса 29та ва улар мусобақа жадвалининг 1-ўринида боришмоқда.

ҚАТАР ЮЛДУЗЛАР ЛИГАСИ. 11-ТУР

«АЛ-САЙЛИЯ» – «ДУҲАЙЛ» - 1:1 (0:0)

7 декабрь (пайшанба). Доха. «Hamad bin Khalifa» стадиони.

Голлар: Вагнер Рибейро (52) – Юсуф ал Араби (50-пенальти).

Ал-Сайлия: Муҳаммад Абдулраҳмон, Муҳаммад Мудаттер (Абдулраҳмон ал Ҳарази, 89), Драгос Григоре, Салим Абдулкарим, Нодир Белғач, Мажди Сиддиқ, Вагнер Рибейро, Валентин (Темурхўжа Абдухолиқов, 69), Ҳамад ал Обаиди, Мустафо Ҳатиф, Абдулла ал Марри (Саяф Муҳсин, 79).

Дуҳайл: Халифа Абубакар, Лукас Мендес, Муҳаммад Мусо, Нам Тае Хи, Луис Сеара (Мурод Нажи, 90+2), Абдуллоҳ Абдулсалом (Муҳаммад ал Бакри, 54),Бассам Ҳишам, Ҳасан Афиф, Юсуф Мсакни, Юсуф ал Араби, Исмоил Муҳаммад.

Огоҳлантиришлар: Нодир Белғач (45) – Луис Сеара (64).

Четлатиш: Халифа Абубакар (31, Духайл).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz