Қайднома

Қидирув

Криштиану Роналду – «Олтин тўп» соҳиби

Криштиану Роналду – «Олтин тўп» соҳиби

  08.12.2017 00:36
  0
  784
Криштиану Роналду – «Олтин тўп» соҳиби

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду “France Football” нашри томонидан тақдим этиладиган “Олтин тўп” совринига эга бўлди.

Бешинчи марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган 32 ёшли футболчи бу борада рақобатчиси Лионель Месси билан тенглашиб олди. Соврин тантанавор равишда Эйфель минорасида ўз эгасига топширилди.

Маълумот учун, Роналду 2008, 2013, 2014 ва 2016 йилларда “Олтин тўп”ни қўлга киритган. Айни дамда унинг рақобатчиси Лео Мессида ҳам бу совринлар 5 тани ташкил этмоқда.

2016/2017 йил мавсумидаги натижаларига кўра, Роналду Европа Чемпионлар лигаси ғолиби (энг яхши тўпурар – 12 гол), Испания чемпиони (29 учрашувда 25 гол), клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби (энг яхши тўпурар – 4 гол), УЕФА Суперкубок ва Испания Суперкубоки соҳиби бўлди.

Шунингдек, Роналду Португалия терма жамоаси билан Россияда ўтган Конфедерациялар кубоги мусобақасида бронза медалларига эга чиққанди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz