Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» жамоа бошқарувига Луис Энрикени таклиф қилади

«ПСЖ» жамоа бошқарувига Луис Энрикени таклиф қилади

  08.12.2017 14:42
  0
  525
«ПСЖ» жамоа бошқарувига Луис Энрикени таклиф қилади

«ПСЖ» клуби раҳбарлари Унаи Эмери еврокубокларда жамоани муносиб бошқаришига шубҳа билан қарашмоқда. «Бавария» клубидан учралган мағлубиятдан (3:1) кейин, клуб президенти Носсир Ал-Ҳалайфи шу фикрга келишга мажбур бўлган. Бу ҳақида L’Equipe нашри хабар бермоқда.

Парижликлар Эмери билан шартномани узайтирмасдан ёзда унинг ўрнига бошқа мутахассис таклиф этмоқчи. 46 ёшли испаниялик мураббийнинг амалдаги шартномаси 2018 йил ёзига қадар амал қилади.

«ПСЖ» клуби раҳбарларининг номзодлар қаторида Массимилиано Аллегри, Антонио Конте, Диего Симеоне ва Жозе Моуринью ўрин олган. Аммо юқори эҳтимол билан ушбу лавозимга Луис Энрике келиши мумкин, зеро у «Барселона» клубидан озод этилгандан кейин ишсиз юрибди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz