Қайднома

Қидирув

«Ювентус» футболчиси «Манчестер Юнайтед»га ўтиб кетиши мумкин

«Ювентус» футболчиси «Манчестер Юнайтед»га ўтиб кетиши мумкин

  09.12.2017 13:26
  0
  716
«Ювентус» футболчиси «Манчестер Юнайтед»га ўтиб кетиши мумкин

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Алекс Сандро фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин.

Манкунианликлар 26 ёшли бразилиялик футболчини январдаги трансферлар мавсумида сотиб олишни режалаштиришган. Хабардар айтилишича, “МЮ” трансферлар мавсумида таркибини кучайтириш учуг 90 миллион евро сарфлаши мумкин.

Бундан ташқари, Сандронинг ўзи “Ювентус” раҳбарларига Англияга кўчиб ўтиш истаги борлигини айтган.

Шунинг учун туринликлар мавсум ярмида футболчини йирик миқдор эвазига қўйиб юборишга қарши эмаслар.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” Сандрони ёзги трансферлар мавсумида “Челси” ва “Манчестер Сити” клубларига 70 млн эвро эвазига сотишдан бош тортганди.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” айни вақтда Англия чемпионатининг 15-туридан сўнг 35 очко жамғариб, 2-ўринни эгаллаб турибди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz