Қайднома

Қидирув

«Цементчи» ОФК ва УФФ нинг лицензиялаш талабларидан муваффақиятли ўтди

«Цементчи» ОФК ва УФФ нинг лицензиялаш талабларидан муваффақиятли ўтди

  09.12.2017 15:21
  0
  637
«Цементчи» ОФК ва УФФ нинг лицензиялаш талабларидан  муваффақиятли ўтди

  Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан 2018 йилги футбол мавсумида Суперлигада иштирок этувчи клубларга нисбатан қўйилган   талабларнинг ҳар бир банди ижросини таъминланганлик ҳолати юзасидан  жойларда махсус камисия  назорат олиб бордилар. Шу жумладан 7 декабр куни  УФФ ходимлари  Асқар Толибжонов, Ойбек Иброхимов ва Алишер Файзиевлардан  иборат  гурух Фарғонада бўлдилар ва Қувасойнинг  “Цементчи” жамоасида ушбу талабларнинг бажарилиши юзасидан амалга оширилган ишларни кўздан кечирдилар. 

 

     Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси мазкур лицензиялаш  талаблари доирасида асосий  жамоанинг турар жой базаси яратилган барча шарт шароитлар, футбол анжомлари,  янги мавсумдан уй учрашувларини қабул қиладиган “Истиқлол” ўйингохини назорат қилдилар. Ундан ташқари  камисия аъзолари  клубнинг тасарруфидаги футбол мактаби, талаб этилган ёшдаги (U-10, U-14, U-16, U-18)  футбол жамоалари, мактаб базаси, талаб этилган лицензияга (ОФК нинг “С” лицензиясига) эга мураббийлар хужжатлари, футбол мактаби майдонлари, янги ташкил этилган “Цементчи”- Woman аёллар жамоаси ва унинг таркиби,  аёлларнинг учрашувларни қабул қилувчи уй стадиони (Цементчи ўйингохи),  янги ташкил этилган “Цементчи” футзал жамоаси ва  футзал жамоасининг учрашув ўтказадиган ёпиқ майдон (зал)ларини,  ва янги мавсумдан клубда  иш бошлайдиган янги қабул қилинган кадрларнинг хужжатлари  каби  барча талаблар ижроси билан танишдилар.       

 

     Якунда  “Цементчи” профессионал футбол клуби  УФФ рахбарига келаси мавсумда Суперлигада иштирок этишга тайёр эканлиги бўйича ёзма равишда  маълумотнома юбордилар. 

 

    Шу тариқа Қувасойга ташриф буюрган УФФ вакиллар лицензиялаш бўйича клубда олиб борилган ишлардан мамнун эканлигини билдириб пойтахтга жўнаб кетдилар 

 

“Цементчи” жамоаси матбуот хизмати


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz