Қайднома

Қидирув

Эркин агент мақомида юрган таниқли футболчилар (фотогалерея)

Эркин агент мақомида юрган таниқли футболчилар (фотогалерея)

  10.12.2017 00:23
  0
  7895
Эркин агент мақомида юрган таниқли футболчилар (фотогалерея)

Россиянинг «Футбол» канали шарҳловчиси Кирилл Круторогов Football.ua сайти учун махсус терма тузди. Ушбу рўйхатдан айни пайт эркин агент мақомига эга футболчилар жой олишди.

Бу ўйинчиларнинг номи кўпчилик учун таниш, уларнинг жамоасиз қолишлари ғалати ва мантиқсиз туюлиши табиий. Зеро, ушбу номларнинг яшил майдонда қандай ўйин кўрсатишганидан хабардорсиз.

Қуйидаги фотогалерея гап кимлар ҳақида кетаётганига жавоб вазифасини ўтайди.

ЖАНЛУКА КУРЧИ

Дарвозабон, 32 ёш, италиялик

«Рома», «Сиена», «Сампдория», «Болонья», «Майнц»да ўйнаган

БАКАРИ САНЬЯ

Ўнг қанот ҳимоячиси, 34 ёш, франциялик

«Осер», «Арсенал», «Манчестер Сити»да ўйнаган

СЕБАСТЬЯН БАССОНГ

Марказий ҳимоячи, 31 ёш, камерунлик

«Метц», «Ньюкасл», «Тоттенхэм», «Вулверхэмптон», «Норвич», «Уотфорд»да ўйнаган

ПАПА ГУЙЕ

Марказий ҳимоячи, 33 ёш, сенегаллик

«Волинь», «Металлист», «Днепр», «Ростов», «Актобе»да ўйнаган

ГИЛЬЕРМА СИКЕЙРА

Чап қанот ҳимоячиси, 31 ёш, бразилиялик

«Удинезе», «Гранада», «Бенфика», «Атлетико» Мадрид, «Валенсия»да ўйнаган

ЯН КИРХГОФФ

Таянч ярим ҳимоячиси, 27 ёш, германиялик

«Майнц», «Бавария», «Шальке», «Сандерленд»да ўйнаган

КАЙЛ ЭБЕСИЛИО

Марказий ярим ҳимоячи, 23 ёш, голландиялик

«Твенте», «Ноттингем Форест», «Адо Ден Хааг»да ўйнаган

ПАТРИК ЭБЕРТ

Ўнг қанот ярим ҳимоячиси, 30 ёш, германиялик

«Герта», «Вальядолид», «Спартак», «Райо Вальекано»да ўйнаган

ДИЕГО КАПЕЛЬ

Чап қанот ярим ҳимоячиси, 29 ёш, испаниялик

«Севилья», «Спортинг», «Женоа», «Андерлехт»да ўйнаган

МАРУАН ШАМАХ

Марказий форвард, 33 ёш, марокашлик

«Бордо», «Арсенал», «Вест Хэм», «Кристал Пэлас», «Кардифф»да ўйнаган

ЖУЗЕППЕ РОССИ

Ҳужумчи, 30 ёш, италиялик

«МЮ», «Ньюкасл», «Вильярреал», «Фиорентина», «Леванте», «Сельта»да ўйнаган

А.ИСРОИЛХОНОВ


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz