Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги рақибимиз ҳақида маълумотларни тақдим этамиз.
"Ал-Гарафа" (2004 йилгача "Ал-Иттиҳод") – Доха шарафини ҳимоя қилади ва 1979 йил ташкил этилган. Қатар юқори дивизиони - Юлдузлар лигаси иштирокчиси. Айни пайтда жамоани франциялик мутахассис Жан Фернадес бошқармоқда. У илгари "Марсель", "Лилль", "Наср", "Шабаб", "Ваҳда" каби клубларда ишлаган. Ушбу мавсум Фернандес "Ал-Хор"дан "Гарафа"га кўчиб ўтди.
Таркибда юлдуз ўйинчилардан Антонио Хименес (Чили) ва Владимир Вайсс (Словакия) бор.
33 ёшли Хименес фаолияти давомида «Интер», «Фиорентина», «Лацио», «Парма», «Вэст Хэм Юнайтед», «Ал-Аҳли», «Ал-Наср» каби клубларда тўп тепган. Ушбу йил "Гарафа"га "Араби"дан келиб қўшилди.
28 ёшли Вайсс «Манчестер Сити», «Рейнджерс», «Эспаньол», «Олимпиакос» сингари машҳур клубларда ўйнаган. "Гарафа"да 2016 йилдан бери ўйнаб келмоқда.
11 турдан кейин жамоа 11 очко билан 7-поғонани эгаллаб турибди. Сўнгги беш турда жамоа бир марта ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнади. Уйдаги учрашувларда жорий мавсум 2 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият кузатилди. 11 декабрь куни "Гарафа" Қатар Кубоги доирасида "Сайлия" меҳмони бўлади.
Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20