Қайднома

Қидирув

Олий Лигадаги «ўткир найза» ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар

Олий Лигадаги «ўткир найза» ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар

  10.12.2017 16:37
  0
  2370
Олий Лигадаги «ўткир найза» ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар

Кўз очиб юмгунча Олий лига 2017 ҳам ўз поёнига етди. Мавсум тугагандан буён сайтимиз орқали сизларга турли статистик маълумотларни тақдим этиб келяпмиз.

Энди навабат Олий лига 2017 “ўткир найза”сига яъни мавсум тўпурари Марат Бикмаевга етиб келди.

“Локомотив” хужумчиси бу мавсум ўзининг энг яхши мавсумини ўтказди десак ҳам бўлаверади. Якунда Марат 25 та ўйин ўтказиб 26 та гол уриб, жамоасининг чемпионлигига катта ҳисса қўшди.

Айнан шу сабабдан Марат Бикмаев ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотларни тақдим этишни жоиз топдик.

Футболга қандай кириб келган

Марат Рифкатович Бикмаев 1986 йил 1 январда Тошкентда таввалуд топган. Профессионал фаолиятини 2002 йили “Пахтакор” жамоасида бошлайди. Марат “Пахтакор” таркибида 39 учрашувда майдонга тушиб, 14 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилади.

2004 йили Марат “Крылья Советов” жамоасига ўтади ва у ерда ярим йилни ўтказиб, 7 та ўйинда майдонга тушади. Кейинчалик Марат Бикмаев “Рубин” жамоаси билан шартнома имзолайди, афсуски у ерда битта ҳам ўйинда майдонга туша олмайди.

“Рубин”да ишлари юришмаган Марат “Спартак” жамоасига келиб қўшилади ва дебют ўйинини 2008-йил 15 мартда “Сатурн” жамоасига қарши ўтказади. Марат “Сатурн” жамоасида 48 та ўйинда 3 та гол уришга эришади.

Кейинчалик Марат “Алания”, “Амкар” жамоаларида ўйнайди ва 2012 йили Қозоғистон чемпионатига келиб қолади.  У ерда “Актобе” жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

2013- йили жамоаси билан Қозоғистон чемпиони номига сазовор бўлган. 2014- йили Марат Бикмаев яна Ўзбекистон чемпионатига қайтади ва “Локомотив” жамоаси билан шартнома имзолайди.

Маратнинг “Локомотив” даги дебюти омадли чиқади 89–дақиқада майдонга тушиб орадан бир дақиқа ўтгач, ўзининг “Локомотив”даги илк голини киритади.

Хаётда қандай инсон

Марат Бикмаев жуда ҳам хазилни хуш кўрадиган ва қувноқ футболчи. “Локомотив”даги футболчиларнинг фикрича жамоадаги энг ҳазилкаш футболчи ҳам айнан Марат.

У ўз интервюларининг бирида бу саволга жавоб берган эди. -“Агар кўпчилик шундай деяётган экан демак чиндан ҳам шундай! Нима қиламиз шу руҳда давом этавераман” дея жавоб қайтарган эди.

Бикмаевнинг кумири ким?

Марат Бикмаев болалигидан Бразилиялик Роналдонинг ўйинларини қизиқиб томоша қилиб келади. Бикмаевнинг қайсидир фазилатлари ҳам “сўйлоқ” никига ўхшаши бежизга эмас.

Терма жамоадаги фаъолияти

Марат Бикмаев терма жамоадаги дебютини 2004 йил жаҳон чемпионати 2006 саралаш ўйнида нишонлайди. Терма жамоадаги илк голини дебютидан 5 ой ўтиб Фаластин терма жамоасига киритади. Ҳозирда Марат Бикмаев терма жамоамизнинг асосий хужумчиларидан саналади.

Бикмаев фаолиятини чет элда давом этирадими?

Бикмаев жамоасини ўзгартитиш масаласида ҳали бир тўхтамга келгани йўқ. Хозирда Бикмаевга “Пахтакор” ва Қатарнинг “Ал Гарафа” клубларидан қизиқишлар бўлмоқда.

Катта эҳтимол билан Қатар чемпионатига йўл олиши мумкин. Қани кузатишда давом эътамиз воқеалар ривожи қандай тус оларкин.

Қобилжонов Жалолиддин


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz