Қайднома

Қидирув

Ла-лига: «Барселона» сафарда «Вильярреал»ни таслим этди

Ла-лига: «Барселона» сафарда «Вильярреал»ни таслим этди

  11.12.2017 02:41
  0
  579
Ла-лига: «Барселона» сафарда «Вильярреал»ни таслим этди

Испания премьероси 15-турининг бугунга белгиланган сўнгги учрашуви ўз поёнига етди. «Эстадио де ла Серамика» стадионида ўтган баҳсда мезбон «Вильярреал» чемпионат пешқадами «Барселона»ни қабул қилиб, ишончли ҳисобда имкониятни бой берди.

Анчагина сокин руҳда кечган баҳсда кутилганидек, мезбонлар асосий урғуни ҳимояга қаратиб, вақти-вақти билан қарши ҳужумларда ўйнашди.

«Барселона» мазкур ҳолатда анчагина қийналди ва биринчи бўлимда айтарли жиддий вазиятлар ярата олмади. Иккинчи бўлимда эса меҳмонлар янада фаоллашди ва тайм ўрталарига келиб «Вильярреал» биттага камайди.

Аниқроғи, Даниель Раба Серхио Бускетсга нисбатан бутсасининг таг қисми билан жиддий тарзда ташланди ва ҳакам бу вазиятда уни аяб ўтирмади.

Таббийки, бундан сўнг мезбонларнинг иши янада қийинлашди ёки бир киши кам бўлиб қолганлиги сезилиб қолди.

72-дақиқага келиб, Луис Суарес ажойиб тарзда ташкил этилган комбинацияни чиройли гол билан якунлади. Орадан 11 дақиқа ўтиб эса Лионель Месси мезбонлар ҳимоясидаги бўш ҳаракатдан сўнг ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Шу тариқа, «Барселона» қийинчилик билан ўз ҳисобидаги очколари сонини яна учтага кўпайтириб олди.

ИСПАНИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 15-ТУР

ВИЛЬЯРРЕАЛ – БАРСЕЛОНА – 0:2 (0:0)

10 декабрь, «Эстадио де ла Серамика»

Голлар: 0:1 – 72 Суарес, 0:2 – 83 Месси.

Вильярреал: Асенхо, Альваро Гонсалес, Рубен Семеду (Кастильехо, 48), Коста, Руис, Тригерос, Родри Эрнандес, Раба, Сориано (Рукавина, 64), Марио Гаспар, Бакамбу.

Барселона: тер Стеген, Вермален, Пике, Альба, Ракитич, Серджи Роберто, Паулиньо (Алеиш Видаль, 68), Бускетс (Андре Гомеш, 86), Денис Суарес (Пако Алькасер, 58), Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Бускетс (45), Бакамбу (61), Альваро Гонсалес (86).

Четлатиш: Раба (60).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz