Қайднома

Қидирув

«Милан» Гаттузо қўл остида биринчи ғалабасини қўлга киритди

«Милан» Гаттузо қўл остида биринчи ғалабасини қўлга киритди

  11.12.2017 03:03
  0
  812
«Милан» Гаттузо қўл остида биринчи ғалабасини қўлга киритди

Италия “А” Сериясининг 16-туридан ўрин олган “Милан” ҳамда “Болонья” ўртасидаги учрашув якунланди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Дастлаб, Бонавентура 10-дақиқада ҳисобни очди, орадан 13 дақиқа ўтиб Верди меҳмонларнинг жавоб голини киритди. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимнинг 76-дақиқасида Бонавентура учрашувда яна ўзини кўрсатди. Қулай вазиятга чиқиб борган футболчи Миранте қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб, “Милан” жамоасининг янги мураббий Женнаро Гаттузо қўл остидаги илк ғалабасини таъминлади.

Италия чемпионати, 16-тур.

Милан – Болонья 2:1.

Голлар: 1:0 – 10 Бонавентура, 1:1 – 23 Верди, 2:1 – 76 Бонавентура.

Милан – Доннарумма, Абате (Кутроне, 59), Родригес, Мусаккьо, Бонуччи, Кессиэ, Бонавентура, Борини (Калабрия, 83), Монтоливо, Сусо, Калинич (Андре Силва, 68).

Болонья – Миранте, Масина (Петкович, 83), Гонсалес, Хеландер, Торосидис, Надь (Таидер, 64), Донса, Пульгар, Верди, Паласио (Оквонкво, 72), Дестро.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz