Қайднома

Қидирув

Гвардиола Моуриньони 9 марта мағлуб этди

Гвардиола Моуриньони 9 марта мағлуб этди

  11.12.2017 10:10
  0
  506
Гвардиола Моуриньони 9 марта мағлуб этди

“Манчестер Юнайтед” клуби бугун ўз майдонида “Манчестер Сити”га имкониятни бой берди.

Ушбу мағлубият Жозе Моуриньо жамоаси учун Пеп Гвардиола жамоаларидан барча мусобақаларда учралган 9-муваффақиятсизлик ҳисобланади. Моуриньо бугунга қадар ҳали ҳеч қайси мураббий томонида 9 марта мағлубиятга учрамаганди.

 

«Манчестер Сити» «МЮ»дан 11 очко илгарилаб кетди

Англия чемпионатининг 16-турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Манчестер Сити”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Гап шундаки, “Сити” эндиликда иккинчи ўринда кетаётган “МЮ” дан 11 очко кўп жамғариб пешқадамликни мустаҳкамлади. Орадаги фарқ. 46 – 35.

 

«Манчестер Сити» АПЛда янги рекорд ўрнатишди

“Манчестер Сити” бугун сафарда “Манчестер Юнайтед” клубини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу ғалаба “Ман Сити” учун жорий мавсумдаги кетма-кет қозонилган 14-ғалаба бўлиб, “шаҳарликлар” ушбу кўрсаткич бўйича АПЛда янги рекорд ўрнатишди.

Маълумот учун, “Арсенал” клуби ҳам 2002 йил худди шу кўрсаткични қайд этган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz