Қайднома

Қидирув

Равшан Ҳайдаров: «Мьянма ёшлар терма жамоаси ўз вақтида ЖЧда иштирок этган»

Равшан Ҳайдаров: «Мьянма ёшлар терма жамоаси ўз вақтида ЖЧда иштирок этган»

  11.12.2017 10:04
  0
  720
Равшан Ҳайдаров: «Мьянма ёшлар терма жамоаси ўз вақтида ЖЧда иштирок этган»

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Таиландда ўтаётган "М-150 Cup" мусобақаси доирасида Мьянма ва Вьетнам ёшлар терма жамоаларига қарши кечадиган ўйинлар олдидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди.

"Мьянма ёшлар терма жамоаси ўз вақтида ҳозирги мураббий билан жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб, Янги Зеландиядаги мундиалда иштирок этган эди. Ўйлайманки, ўтган вақт давомида бу футболчилар ўсиб, яхши футболчига айланган бўлиши керак.

Яқин ўртада Мьянма ёшлар терма жамоасининг ўйинини кўрмаганман, аммо айнан шу футболчилар Мьянма футболи келажаги бўлишига ишонаман.

Вьетнам терма жамоасига келадиган бўлсак, уларда ҳам ҳозир футболда ривожланиш ва ўсиш даври бўлмоқда. Вьетнамликлар Осиё чемпионати саралашидан муваффақиятли ўтгани ҳам фикримни исботлайди. Бизни бу рақибларга қарши жуда қизиқарли ўйинлар кутиб турибди", - дейди Равшан Ҳайдаров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақадаги дастлабки ўйинни эртага 11 декабрь куни Мьянма терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

9 декабрь куни бўлиб ўтган дастлабки тур ўйинида Вьетнам ёшлар терма жамоаси Мьянма устидан йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

М-150 CUP-2017
"В" гуруҳи, 1-тур
Вьетнам U-23 - Мьянма U-23 - 4:0
Голлар: Нгуен Куанг Хай 12, Нгуен Куанг Хай 27, Пхан ван Лонг 63, Нгуен Сонг Пхуонг 69
Вьетнам: Буи Тиен Дунг, Доан ван Хау, Луонг Хуан Труонг (с), Пхам Дус Ху, Нгуен ван Тоан, Нгуен Сонг Пхуонг, До Дуй Ман, А Хоанг, Ву ван Тхан, Нгуен Куанг Хай, Тран Динх Тронг
Мьянма: Санн Сат, Нан Вай, Нтике Аунг, Сое Мое Кяв, Нлаинг Бо Бо, Йан Паинг Сое, Вин Наинг Тун, Мг Лвин, Йан Наинг, Си Тху Аунг (с), Лвин Мое Аунг


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz