Қайднома

Қидирув

Ижодий фикрлаш фурсати ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 99-сонида

Ижодий фикрлаш фурсати ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 99-сонида

  11.12.2017 10:47
  0
  485
Ижодий фикрлаш фурсати ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 99-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 99-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Ижодий фикрлаш фурсати

Криштиану Роналду 5-марта «Олтин тўп»ни қўлга киритгач, ўзидаги асосий мотивация ички «мен» эканлигини айтиб, Лионель Месси билан ғаройиб рақобатга жиддий эътибор қаратмаслигини таъкидлади…

- Шайх Салмон ҳаммасидан хурсанд

ОФК президенти: «Ўзбекистон футбол федерацияси тўҒри йўлдан кетяпти»

- Голсиз ҳафта

ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗНИНГ СЎНГГИ ҲАФТАСИ

- Таиланд таассуротлари

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини январь ойида муҳим бир синов кутиб турибди - Хитойда ташкиллаштириладиган U-23 белгиси остидаги Осиё чемпионати…

- Бахтиёр Ашурматов: «Натижадан кўнгил тўлмади»

Бугунги меҳмонимиз - истеъдодли мураббий Бахтиёр Ашурматов. Футболчилик фаолиятида метин ҳимоячи сифатида танилган Ашурматов якунланган мавсум Улуғбек Бақоев бошқарувида ўйнаган «Бухоро»да катта мураббий ролини бажарди. Хўш, бу натижа мураббийлар штабини қониқтирдими?

- Захира залвори

ОЛИЙ ЛИГА-2017: ЗАХИРА ЎРИНДИҒИ САМАРАСИ

- «Олтин тўп» ҳисоби: Роналду Месси 5 5

Ҳа, кутилганидек, 2017 йилги «Олтин тўп» ҳам Криштиану Роналду мулкига айланди! Месси ва Роналду ёки Роналду ва Месси - мана, 10 йилдирки, France Football таъсис этган соврин шу иккисидан ортмаяпти…

- Яна голлар ва ҳакамлар ҳақида

Олий лиганинг охирги мавсумида жами 599та гол қайд этилди. Шунча гол 233та ўйинда урилди. Демакки, мухлислар ҳар бир учрашувда ўртача ҳисобда 2,57тадан  гол кўришган…

- Ижобий ва салбий қай бири кўп

ЯНА ОЛИЙ ЛИГА-2017.

- Виталий Денисов: «Чемпионлик ҳақида гапиришга эрта»

Москванинг «Локомотив» клуби янги видеороликнинг ёпиқ намойишини ўтказди. Мазкур тадбирга «Локомотив»нинг 7 нафар футболчиси ҳам ташриф буюрди. «Спорт-экспресс» нашри фурсатдан фойдаланиб, ушбу ўйинчилардан бири, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисовдан интервью олди.

- Қуръа учун малика

СОФИ ЛОРЕНдан МАРИЯ КОМАНДНАЯгача

- Янги супертурнир клублар билан

ФИФА ЎЗИ НАЗОРАТ ҚИЛАДИГАН ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИНИ ТУЗМОҚЧИ

- Сени галинг келди, Сане

Ушбу саҳифани сенегаллик Салиф Санега бағишлашимизнинг асосий сабаби шуки, у «Ганновер»да ўта ишончли тўп сурмоқда…

- «Олтин пластинка» муборак!

«АТАЛАНТА» САРДОРИ ИЖРОСИДАГИ РАҚСНИ 30 МЛН. МАРТАДАН КЎП ТОМОША ҚИЛИШДИ, ҚОЛАВЕРСА, УНИ МУСИҚА РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ  УЧУН ТАҚДИРЛАШДИ

- Фотима Самура: «Қора қитъа»да юксалиш даври келди»

ФИФА бош котиби Фотима Самура RT сайтига берган интервьюсида ташкилот фаолиятидаги энг сўнгги ўзгаришларга тўхталди ва танқидчиларни ФИФАга бўлган салбий муносабатларини ўзгартиришга чақирди.

- Бриньоли биринчиси эмас

ИТАЛИЯЛИК ТЎПУРАР ДАРВОЗАБОНЛАР

- ЕЧЛ. ГУРУҲ БОСҚИЧИ. 6-ТУР

РЕКОРДЛАР, ФАКТЛАР, РАҚАМЛАР...

 - Роналдунинг ишлари «беш»

«Олтин тўп»ни 5-марта боши узра баланд кўтариб, бу борада ниҳоят, Лионель Мессига тенглашиб олган португалиялик беназир голеадор - Криштиану Роналду навбатдаги зафарини ҳам ўзгача нишонлади. У шунинг баробарида хорижлик касбдошларимизнинг турли саволларига хушчақчақ ҳолда жавоб қайтарди.

МАКТУБИНГИЗНИ ОЛДИК: ИНСОФ БЕРСИН БАРЧАГА...

Андрей, Сергеев ва Лобан танқид қилинди кўп бор,

Нима учун бунчалар чайналади «Пахтакор»?

«Офсайд»дан урди Бобур «лига» учун ўйинда,

Шундай қилди Шаҳбоз ҳам «Шўртан» билан баҳсда…

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz