Қайднома

Қидирув

Руни: «Ливерпуль» дарвозасига гол уриш ҳар доим ёқимли»

Руни: «Ливерпуль» дарвозасига гол уриш ҳар доим ёқимли»

  11.12.2017 12:28
  0
  479
Руни: «Ливерпуль» дарвозасига гол уриш ҳар доим ёқимли»

«Эвертон» клуби ҳужумчиси Уэйн Руни Англия Премьер-лигасининг 16-туридан ўрин олган «Ливерпуль»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Энфилд» стадионида бўлиб ўтган учрашув 1:1 ҳисобидаги дурранг натижа билан якунланди. Айнан Руни баҳснинг 77-дақиқасида пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди.

««Ливерпуль» - ажойиб жамоа, таркибида кучли футболчилар жам бўлган. Биз бугун қийин ўйин бўлишини билар эдик. Биз яхши ҳимояландик.

«Ливерпуль» дарвозасига гол уриш қайси жамоа бўлишимдан қатъий назар, ҳар доим ёқимли бўлган. Пенальтига келадиган бўлсак ҳакам ҳақли равишда 11 метрлик жаримани белгилади», - дейди Руни.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz