Қайднома

Қидирув

UZREPORT TV қуръа ташлаш маросимини жонли кўрсатади

UZREPORT TV қуръа ташлаш маросимини жонли кўрсатади

  11.12.2017 13:54
  0
  685
UZREPORT TV қуръа ташлаш маросимини жонли кўрсатади

Бугун Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал ва Европа лигасининг 1/16 финал босқич учрашувларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

UZREPORT TV телеканали мазкур тадбирни жонли эфирда намойиш этади. 

Сиз Тошкент вақти билан соат 16:00дан бошлаб ЕЧЛ қуръасини, соат 17:00дан бошлаб эса ЕЛ қуръа ташланишига гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Гуруҳ ғолиблари иккинчи ўринни эгаллаган клубларга қарши ўйнашади. Битта гуруҳдан чиққан ва битта давлат шарафини ҳимоя қилаётган клублар бу босқичда ўзаро тўқнаш келишмайди.

Гуруҳда биринчи ўринни олганлар: "Манчестер Юнайтед", ПСЖ, "Рома", "Барселона", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Бешиктош", "Тоттенхэм".

Гуруҳда иккинчи ўринни олганлар: "Базель", "Бавария", "Челси", "Ювентус", "Севилья", "Шахтёр", "Порту", "Реал".

1/8 финалнинг дастлабки учрашувлари 13-14 ва 20-21 февраль кунлари, жавоб баҳслари эса 6-7 ва 13-14 март кунлари бўлиб ўтади.

Европа лигасида ҳам битта гуруҳдан чиққан ва битта давлат шарафини ҳимоя қилаётган клублар бу босқичда ўзаро тўқнаш келишмайди.

1-саватча: «Милан», «Арсенал», «Аталанта», «Атлетик», «Атлетико», «Брага», ЦСКА, «Динамо», «Лацио», «Лейпциг», «Локомотив», «Виктория» Плзень, «Зальцбург», «Спортинг», «Вильярреал», «Зенит».

2-саватча: АЕК, «Астана», «Селтик», «Црвена Звезда», «Боруссия» Дортмунд, «Стяуа», «Копенгаген», «Лудогорец», «Лион», «Марсель», «Наполи», «Ницца», «Эстерсунд», «Партизан», «Реал Сосьедад», «Спартак».

1/16 финал ўйинлари 15 ва 22 февраль кунлари бўлиб ўтади. 


Манба: www.uzreport.news


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz