Қайднома

Қидирув

Лионель Месси Герд Мюллер рекордини такрорлади

Лионель Месси Герд Мюллер рекордини такрорлади

  11.12.2017 15:05
  0
  555
Лионель Месси Герд Мюллер рекордини такрорлади

Кеча Испания чемпионатининг 15-тур доирасида “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси “Вилярреал” дарвозасига гол киритди. Бу гол Месси учун "Барселона" сафида барча турнирлар доирасида урилган 525-гол бўлди.

Ушбу натижа эвазига, Месси "Бавария"нинг собиқ футболчиси Герд Мюллер томонидан бир клуб сафида урилган голлар бўйича ўрнатилган рекордни такрорлади.

Месси "Барселона" сафида 2004 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Мюллер "Бавария" шарфини 1964 йилдан 1979 йилгача бўлган даврда ҳимоя қилган.

Жорий мавсумда Месси Испания чемпионатида 15 учрашув ўтказди ва 14 гол уриб, 4 голга узатма берди.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz